Асалари мумининг ноёб даволари

0

ҚАНДАЙ КАСАЛЛИКЛАРНИ ДАВОЛАЙДИ?

Асалари елими жароҳатларни тез битириб, йирингнинг олдини олади ва иммунитетни кўтаради. Шунингдек, қувватга киришга ёрдам бериб, бўшангликдан халос этади.

Асалари елимининг асосий афзаллик томони инфекцияга қарши кураша олишидир. Шу хусусияти билан у тиббиётда тери касалликларини даволашда, вирусли жароҳатларни битказишда, оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаларидаги яраларни даф қилишда, юқори нафас органларидаги муаммоларни бартараф этишда қўлланилади.

Асалари елими ошқозон-ичакни даволаш профилактикасида, гинекологик касалликлар, бурун йўли яллиғланиши, нафас йўлидаги касалликлар, бронхиал астма, енгил типдаги зотилжам, қулоқдаги шамоллаш, битиши қийин бўлган яраларни даволашда энг самарали антибиотик дармондоридир.

 

ЗОТИЛЖАМГА ҚАРШИ МАЛҲАМ

100 г майдаланган асалари елимини шиша идишга солиб, устидан 500 мл 96 фоизли спирт қуйинг ва 30 дақиқа давомида чайқаб туринг. Сўнг қоронғу ва салқин жойга 1 ҳафтага бостириб қўйинг. Дармондори тайёр бўлгач, ундан кунига 3 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин 20-40 томчидан ичинг.

 

ТОМОҚ ОҒРИҒИ ВА АНГИНАГА ҚАРШИ

100 г 50-60 даражада эритилган сариёққа
10 г майдаланган асалари елими қўшинг ва паст оловда 8-10 дақиқа қайнатинг. Сўнг 1 қават докада сиздириб олинг. Дармондори тайёр бўлгач, унинг 1 чой қошиғини 0,5 стакан қайноқ сут билан кунига 2-3 маҳал овқатдан 1-1,5 соат олдин қабул қилинг. Муолажа муддати — 2 ой.

 

АСАЛАРИ МУМИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

Табобатда минг йиллар давомида қўлланиб келинаётган ушбу восита асалари уяси бўлиб, одамлар ҳам озуқа, ҳам шифо учун истеъмол қиладиган асал айнан ана шу уяларда жамланади.

Унинг уч хили бор:

1. Асаларилар қанчадан-қанча йўл босиб, гул ва гиёҳлар бағридан саралаб йиққан ҳамда авайлаб олиб келган нектарини ана шу уяларда жамлаб, асалга айлантиради. Асали олинган уялар ҳам инсон соғлиги учун асқатади. Биз асалари уяси деб атаётганимиз, табобатда асалари муми номини олган. Ушбу неъмат қизил, сариқ рангга мойил бўлиб, юмшоқ, ёғли ҳамда хушбўйлиги билан ҳам эътиборни тортади. Қолаверса, мумнинг янгисидан асалнинг ҳиди келади.

2. Бу ўша асал қиёмига етадиган хоналар устидаги пардалар бўлиб, уларда асал бўлмайди.

3. Бу тури таслит номи билан машҳур бўлиб, ранги қора асаларилар уни уясини бало-қазолардан асровчи модда сифатида, тиббиёт тили билан айтганда, инфекциялардан муҳофаза қилгандек, уясидаги асалдонлар деворларига суркайди. Бошқа мумларга қараганда, муолажа учун унчалик самарали эмас. Асалари мумининг мизожи иккинчи даражада иссиқ ва ҳўлликда мўътадилдир. Қуввати бир йилгача муқаррар бўлади.

* * *

Асалари мумининг 2 граммини буғдой донасига ўхшатиб кесиб, кунжут ёғида ивитиб ичилса, ички заҳмлар, жумладан, меъда ва ўпка заҳмларини, ичакларнинг яллиғланиши ва эски ичкетарга шифо бўлади. Шунингдек, бадандаги заҳарларни даф этади. Кўкрак ичидаги аъзолар дарди, йўтал ва сил касаллигига даво. Баданнинг турли жойларида қотиб қолган сутни таҳлил қилади ва шифо бағишлайди. Томоқ оғриғи ва ҳалқум тилчиқларини бартараф этиб, овозни мусаффо қилади. Асалари мумининг ўзидан кулча ясаб, аёллар сийнасига қўйиб боғланса, сийна учида сут қотиб қолишининг олдини олади ва қотган шишларга боғланса, уларни таҳлил қилиб, юмшатади.

Асалари муми шифо учун аввал оқартириб, кейин истеъмол қилинади.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: