БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ОКА?..

0

 

* * *

Ҳужжатларни расмийлаштириш идорасида.

— Хоним, нега ёшингизни олти ёшга камайтириб ёздингиз?

— Чунки мен олти ёшгача санашни билмасдим.

* * *

— Жабрланувчи, балки, судланувчи сизни аччиқ устида билмай «эшак» деб ҳақорат қилгандир?

— Йўқ, ҳақорат қилишдан олдин у менга узо-оқ тикилиб турди.

* * *

Талаба уйига телеграмма жўнатмоқчи бўлди. Чўнтагини кавлаб қараса, фақат биттагина сўзга етадиган пули қолибди. У телеграммага шундай деб ёзиб қўйди:

— Элликминглаштиринглар!

* * *

Қўшни аёл энди туғруқхонадан қайтган аёлдан сўради:

— Болангиз кўпроқ кимга ўхшайди?

— Дадасига қуйиб қўйгандай. Қачон қараса, ухлагани-ухлаган. Уйғониши билан шу заҳоти шишага талпинади.

* * *

Врач беморга деди:

— Ичмасангиз, умрингизни узайтирган бўласиз.

— Жуда тўғри! Яқинда бир ҳафта ичмагандим, бир ҳафта бир йилдек туюлиб кетди.

* * *

— Дўхтир, — деди бир йигит. — Қизингизнинг қўлини сўраб келдим!

— Йўқ, қизимни сизга бермайман. Сизнинг буйрагингиз касал.

Йигит хафа бўлиб секин эшикка йўналганди, врач ортидан қичқирди:

— Ташҳис учун минг сўм бериб кетинг!

* * *

Психиатр ҳузурига бир аёл келиб деди:

— Дўхтир, эримни қутқаринг! У касал бўлиб қолди.

— Эрингиз соппа-соғ.

— Вой, кеча уйга келиб «Кўчада итлар зонтик тутиб юрибди» деди-ку! Соғ одам шу гапни гапирадими?

— Ие, кеча жала қуйганини кўрмадингизми?

* * *

Психиатр кабинети эшиги ёнида икки бемор учрашиб қолди. Бири иккинчисидан сўради:

— Сиз қачон келдингиз? Ё кетяпсизми?

— Эҳ, шуни билганимда бу ерда турмасдим.

* * *

— Дадажон, машинамизни ўғирлаб қочишди!

— Ростданми?

— Ҳа.

— Уларни кўрдингми?

— Кўрдим.

— Ташқи кўринишларини эслаб қолдингми?

— Йўқ, лекин машинамизнинг давлат рақамини эслаб қолдим.

* * *

Эркак тиқилинч автобусга чиқди-да, овозининг борича бақира бошлади:

— Ёшларда инсоф қолмабди! Ўзидан катталарга жой берай ҳам демайди! Мен бу ёшда…

Шунда бир йигит унга деди:

— Амаки, сизга жой бўшатдик-ку!

— Хотиним-чи, хотиним?

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

 

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here