Ҳордиқ ошхонаси: Товуқ фарши солинган олма

0

Керакли масаллиқлар: 7-8 дона кўк олма, 200 г товуқ гўшти, 50 мл коньяк, 1 бош пиёз, 2 ош қошиқ лимон шарбати, таъбга кўра туз, қора мурч, қалампир ва ўсимлик мойи.

Тайёрланиши:

1. Олмаларнинг бошини олиб, авайлаб ичини тозаланг-да, данакларини ажратиб, этини майда тўғраб, олиб қўйинг.

2. Кейин товуқ гўшти ва пиёзни ҳам майда тўғраб, ўсимлик ёғида қовуринг. Олма бўлакчаларини қийма, коньяк туз ва зираворлар билан аралаштиринг.

3. Масаллиқларни ичи лимон шарбати билан намланган олмалар ичига жойланг. Олманинг оғзини кесиб олинган бўлакчаси билан ёпиб, 180 даража қизиб турган газ печида 15 дақиқа сақланг.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here