Хабиб Нурмагомедов жанг қилишни истаётган Конор Макгрегор чўчқа гриппига чалинди

0

Аралаш қоидалар йўналишида UFC чемпиони Конор Макгрегор ва унинг оила аъзолари Янги йил байрам кунларида Австралия чўчқа гриппи билан хасталаниб қолишди.
Ирландиялик жангчи бу маълумотни ўзининг Instagram саҳифасида ошкор қилди. Конор ҳатто изоҳ остига ўзининг суратини ҳам жойлаштирди. Лекин бир муддат ўтгач, у бу постини ўчириб ташлади.

Макгрегор Янги йилни кутиб олиш учун Австралияга борганидан пушаймон бўлаётгани, лекин касалликни енгиб ўтганини ҳам қўшимча қилди.

 

manba: olamsport

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: