Диққат, яна рекорд ош! Бу сафар 9 тонналик!

0

Сурхондарёнинг Денов тумани ошпазлари дунёдаги энг катта ҳажмли ошни тайёрлаш бўйича рекордни янгилаш ниятида. Маҳаллий ошпазлар оғирлиги салкам 9 тонна келадиган «мегапалов»ни тайёрлашга аҳд қилди. Бу ҳақда Денов туман ҳокимлигига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.

8 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган «Ўзбегим» миллий қадриятлар фестивалида салкам 7360 килограммлик ош тайёрланиб, Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олган эди.

Янги рекорд оши Ватан ҳимоячилари кунига (14 январь) атаб, 2000 кишига мўлжалланган стадионда тайёрланади.

«Мегапалов»ни тайёрлаш учун 46 нафар ошпаз жалб этилади. Ошга 2000 кг мол гўшти, 250 кг қўй ёғи, 2200 кг гуруч, 3000 кг сабзи, 250 кг пиёз, 210 литр ўсимлик, 250 литр зиғир ва 100 литр писта ёғи, шунингдек, 70 кг туз, 240 кг нўхат, 100 кг майиз, 5 кг зира ва 5 кг қора мурч каби масаллиқлар ишлатилади. Маҳсулотларнинг умумий оғирлиги деярли 9 тоннани ташкил этади.

Ушбу «мегапалов» ҳам бундан олдинги рекорд ўрнатилган қозонда тайёрланади. Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатида ясалган қозоннинг диаметри 4,2 метрни, сиғими эса — 8,8 тоннани ташкил этади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here