Ҳақиқий ҳангоманинг бундан баттари бўлмайди…

0

 

* * *

Мактаб директори ўринбосариникига меҳмонга келди. Эндигина курсига ўтирганди, бир бурчакдаги қафасдан тўтиқушнинг қичқириғи эшитилди:

— Директор ярамас!

— Ие, Обид Одилович, бу нимаси?

— Ҳа энди… Қуш-да, эътибор қилманг!

— Йўқ, мен ҳақорат қилишларига йўл қўёлмайман. Қани, у ярамас тўтини менга беринг! Ҳозироқ қовуриб ейман! Майли, сизгаям жабр бўлмасин! Қовуриб келинг, юз доллар бераман.

Ўринбосар секин қафасни олди-да, ошхонага кириб кетди. Бироздан сўнг идишда қовурилган қушни олиб келиб столга қўйди. Директор қараса, қушнинг деярли гўшти йўқ. Ҳаммаси суяк.

— Ие, юз долларга шу суякни ейманми? Йўқ, манг, ўн доллар! Мана шуям етади! Жа озғин экан қушингиз!

Бир маҳал ошхонадан тўтининг овози эшитилди:

— Айтмаганмидим директор ярамас деб?!.

* * *

Маҳбус хотинидан хат олди. Ўқиб чиққач, камерадошлари ундан сўрашди:

— Хотининг нима деб ёзибди?

— Э, ўғлим иккинчи йил ҳам бешинчи синфда қоладиган бўлибди… Оиламизни шарманда қилибди ярамас.

* * *

Бўривой муаллимга деди:

— Устоз, кеча сизни кеннойим билан бирга кинода кўрдим. Орқа ўриндиқда ўтирган экансизлар!

— Жуда яхши, Бўривой. Фақат бу ҳақда кеннойингга айтмагин-а!

* * *

Мактабда ўқувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усуллари ўргатиляпти.

Муаллима:

— Хўш, Эшматов, агар уч яшар уканг уй калитини ютиб юборган бўлса, қандай йўл тутардинг?

— Уйга деразадан ошиб кирардим.

* * *

Муаллим:

— 7х7 неча бўлади? Қани, Эшмат, сен айт-чи!

— Устоз, эшитмадим.

— 7х7 неча бўлади?

— Овозингиз умуман эшитилмаяпти.

— Ёлғон гапирма! Хўп, қани, жойимизни алмашайлик-чи! Сен менинг жойимга бориб ўтир! Ана шундай. Қани, менга савол бер-чи!

— Устоз, опамни қачон тинч қўясиз-а?

— Вей, қара, ҳақиқатан, бу партагача овоз етиб келмас экан.

* * *

Аёл туш кўряпти. Катта кўча. Тун. Бир маҳал кетидан бегона эркак қувлаб кела бошлади. Аёл қочди. Аммо қанча чопмасин, эркак унга етиб олди ва йўлини тўсди. Аёл титраб-қақшаб сўради:

— Мени… нима қилмоқчисиз?..

— Билмадим, хоним! Ахир, сиз туш кўряпсиз!

* * *

Қаҳвахонада ўтирган бир қиз дугонасига деди:

— Мен турмушга чиқадиган йигит келишган, мусиқани севадиган, қизиқ-қизиқ латифалар айтиб кулдирадиган, даврани қизита оладиган бўлиши керак.

Шунда қўшни столда ўтирган бир йигит луқма ташлади:

— Яхши қиз, сиз орзу қилганингиз йигит эмас, телевизор!

* * *

Врач беморга деди:

— Сизнинг касаллик варақангизни кўздан кечириб даҳшатли нарсани кўриб қолдим.

— Дўхтир, рак бўлибманми?..

— Ундан ҳам баттар!

Бемор ҳушдан кетиб йиқила бошлаганди, врач қўшиб қўйди:

— Ўзингизни босинг! Сиз яшайдиган тумандаги беморларга бизнинг поликлиника хизмат кўрсатмас экан.

* * *

Ўқувчи партадош шеригидан сўради:

— Зимбабвенинг президенти ким?

— Ўзинг биласанми?

— Биламан.

— Ким?

— Негр.

* * *

Судья айбланувчидан сўради:

— Айтинг, сиз олий ўқув юртини тугатгансиз, кўринишингиздан туппа-тузук одамга ўхшайсиз. Нега почтачини калтакладингиз?

— Менинг ўрнимда бўлсангиз, сиз у ярамасни ўлдирардингиз. Қаранг, бу одам уйимга келиб: «Сизга зўр хат олиб келдим, лекин суюнчисига рақс тушиб бермасангиз, хат қўлингизга тегмайди» деди. Мен рақс тушиб бердим. У хатни тутқазди. Хўш, қанақа хат экан деб ўйлайсиз?

— Қанақа?

— Ҳарбий комиссариатдан чақирув қоғози келган экан.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: