ЖУДАЯМ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

1. Ҳар йили миллиардлаб денгиз жониворлари ва қушлар пластик ахлатларни ютиш оқибатида ҳалок бўлади.

2. Одамнинг интеллекти қанча юқориласа, шунча хотираси сусайиб, хаёлпарастга айлана боради.

3. «Биг-Бен» аслида миноранинг эмас, шу минора ичкарисидаги 13 тонналик қўнғироқ номи.

4. «Чихуахуа» деган зотли итлар дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи ҳисобланади. Улар камида 20 йилдан умр кўради.

5. «Нимафобия» интернетдан айрилиб қолишдан қўрқиш касалидир.

6. Ҳар бир одам тунда камида 15 мартадан уйғонади. Бу билан у бир уйқу босқичидан бошқасига ўтади. Аммо бу ўтиш даври шу қадар тез ва қисқа бўладики, биз англай олмаймиз.

7. Одам ухлаганда, организм тинчланади. Аммо тана ухламайди. То эрталабга қадар у ўзини турли заҳарли моддалардан тозалаб, дарз кетган тўқималарни созлаш билан банд бўлади.

8. Юпитер сайёрасида олмосли ёмғир ёғади.

9. Одамзод шундай яратилганки, унга кимдир жилмайиб боқса, у ҳам албатта жилмайиш билан жавоб қайтаради. Бу фанда эмоционал эмпатия деб аталади.

10. Жирафанинг тили 45 сантиметр узунликка эга. Шунинг учун у қулоқларини ҳам бемалол ялай олади.

kadronline. ru

Олимжон Ҳайит тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here