Маданият вазирлиги: Энди «Эътироф» этмаймиз, энди “Эҳтиром” кўрсатамиз !

0

2013 йилдан буён топширилиб келинаётган “Эътироф” миллий мукофоти тақдимот маросими 2017 йил якунлари бўйича ўтказилмайди. Мукофот тугатилгани тўғрисида Қалампир нашри маълум қилди.

Маълум қилинишича, мазкур мукофотнинг тақдирлаш маросими собиқ Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ташкил этилар эди. Ташкилот Маданият вазирлигига айлантирилганидан кейин “Эътироф”га ҳам нуқта қўйилган, дейилади хабарда.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан эса янги мукофот ишлаб чиқилди. “Эҳтиром” номини олган мукофот билан тақдирлаш маросими жорий йилнинг 6 январь куни бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Қизиқ, навбатдаги мукофотнинг умри қанча бўларкин?

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here