Трампнинг соч турмаги сири очилди

0

АҚШ президенти Дональд Трампнинг соч турмаги ҳозирги кўринишда бўлиши — соч кўчириб ўтказиш жараёни натижасидир. Бу ҳақда журналист Майкл Вулф Трампнинг қизи Иванкага асосланиб «Олов ва ғазаб: Трампнинг Оқ уйи» дея номланган китобида ёзган. Унинг сўзлари The New York Post нашри томонидан келтирилган, деб ёзмоқда Кун нашри.

«У дўстларига отасининг сочи ҳақида бир неча марта гапириб берган. Соч кўчириб ўтказилгандан кейин бош атрофи жингалак сочлар билан ўралади. Бу соч толалари марказни ёпиш учун юқорига ҳаракатлантирилади. Улар тепага таралади ва гел суртилади», — дея ёзган Вулф.

«Сочнинг бундай рангда бўлишининг ҳам қизиқ тарихи бор. Бунга Just for Men воситаси сабабчи: уни сочда қанча узоқ вақт ушлаб турилса, соч керакли рангга киради, аммо Трамп сабрсизлик қилган ва шундай оқ-сарғиш ранг пайдо бўлган», — деган ёзувчи.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here