Ҳақиқий ҳангоманинг бундан баттари бўлмайди…

0

 

* * *

Тўрт яшар қизалоқ дугонасига мақтаняпти:

— Мен катта бўлсам, ойим менга кў-ўп пул беради. Ана шунда ўзимга ўзим кў-ўп қўғирчоқлар сотиб оламан.

* * *

Жуда машҳур актёр қариганда қариялар уйига жойлашишни маъқул кўрди. Кечқурун ясан-тусан қилиб ошхонага кирди ва кекса бир кампир ўтирган стол қаршисига бориб жойлашаркан, сўради:

— Ҳойнаҳой, Сиз менинг исмимни билсангиз керак-а?

— Йўқ, аммо исмингизни навбатчи ҳамширадан сўраб билишингиз мумкин.

* * *

Кўз қорачиғига қараб касалга ташҳис қўядиган врачнинг ҳузурига бир йигит келиб деди:

— Дўхтир, менинг касалим нима?

Врач унинг чап кўзига қараб жавоб қилди:

— Сиз инфарктга учрагансиз, ошқозонингизда яра пайдо бўлган, ангинангиз сурункали.

— Дўхтир, ўнг кўзимга қараб текширинг, чапи протез!

* * *

Икки эстрада хонандаси учрашиб қолишди. Бири иккинчисига деди:

— Ишонасанми, биринчи клипим чиқиши билан мамлакатда телевизорлар бозори чаққон бўлиб кетганмиш!..

— Бунинг ҳайрон бўладиган ери йўқ. Менинг ўзим ҳам телевизоримни сотиб юборганман.

* * *

Бир куни чукчага дўстлари янги йил совғаси сифатида мандарин ва қизил икра жўнатишди. Чукча уларга жавоб ёзди:

— Совғани олдим, раҳмат! Мандаринни маза қилиб едик! Лекин анави қизил меваларингни ташлаб юбордим. Балиқ ҳиди уриб қолган экан!

* * *

Хотин эрини уришяпти:

— Нега сизга гапираётганимда ҳадеб соатингизга қарайверасиз?

— Қай биринг олдин тўхташингни текшириб кўрмоқчиман.

* * *

— Дадаси, мен сиз билан жиддий гаплашиб олмоқчиман.

— Бўпти, сен бошлаб туравер, мен ғизиллаб дўконга чиқиб келаман!

* * *

Эр:

— Сенга уйланишга қарор қилганимда ғирт аҳмоқ эканман.

Хотин:

— Қаранг, сизни шу қадар қаттиқ севиб қолган эканманки, аҳмоқлигингизни пайқамабман-а!

* * *

Хотин уйдаги олапарни икки оёқда туришга ўргатарди. Эр унга деди:

— Фойдаси йўқ, барибир уни ўргата олмайсан!

— Хотиржам бўлаверинг. Сиз ҳам бошида менга қулоқ солмагансиз.

* * *

Хотин:

— Эртага бизникига онам келаркан.

Жимлик.

— Гапимни эшитдингизми?

Жимлик.

— Нима, онам келишидан хурсанд эмасмисиз?

Жимлик.

— Мана бу бошқа гап. Жаҳлингиз чиқмаслигини билардим.

Оғир хўрсиниш.

— Менга бақирманг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here