Ўлимга маҳкум қилинганлар (64-қисм)

1

Полга қўлимни бошимнинг устига қўйиб ётишим билан иккитаси югуриб келиб, қўлимга кишан солишди ва ўрнимдан турғазишди. Автомат ўқталиб турган йигит эса ёқасидан чиқиб оғзигача келган елим асбобга:

— Қўлга тушди! — деди қувонч билан.

У шундай дейиши билан орқа томонидан ҳарбий кийимдаги беш-олти йигит югуриб келишди. Биттаси асабини жиловлай олмади шекилли, келган заҳоти автоматининг қўндоғи билан қорнимга туширди. Жоним ҳалқумимга келди. Оғриқнинг зўридан инграб юбордим. Энкайиб қолганимдан сўнг иккитаси икки қўлтиғимдан судраб ташқарига олиб чиқди. У ерда уларнинг бошлиғи жиғибийрон бир аҳволда сигарета тутатиб турарди.

— Итдан тарқаган! — деди у мени кўриши билан, кейин сигаретасини улоқтириб юборди-да, юзимга мушт туширди. Зарба ниҳоятда кучли эди. Гўё каллам узилиб кетгандай бўлди. Кўз олдим қоронғилашиб орқамга қуладим. Бирор фурсат нима бўлаётганини англолмай ётдим. “Ҳаммаси тамом бўлди. Жасадим мана шундай ит топмас жойларда қолиб кетаркан-да”, деган ўйлар миямни чулғаб олди. Менга доим кўмак берадиган кампирни ҳам эсладим. Унинг нимага келмаганига ҳайрон эдим. Балки мендан воз кечгандир. “Шунча марта қутқардим. Сен эса ўз оёғинг билан ажал домига кетавердинг, охири чарчадим”, дегандир, эҳтимол. Юзимга муздай сув тегди-ю, кўзим очилди. Тепамда беш-олти одам мендан кўзини узмай қараб турганлигини кўрдим.

— Яккама-якка олишасанларми?

Нега бундай дедим, ўзим ҳам билмайман. Миямга шу фикр келди, айтиб юбордим. Тамом-вассалом. Менинг кутилмаганда шундай дейишим тепамдагиларни ҳайратлантириб юборди.

— Тушунмадим, — деди уларнинг мўйловли,  сариқ  сочли бошлиғи, — шу ҳолингча, биз билан яккама-якка олишмоқчимисан? Анави “бомж”лар ҳам сени бир уришда ернинг тагига тиқиб юборади-ку!

— Битта шарт! — дея бошимни бир оз кўтардим. — Агар ютиб чиқсанглар, мени хоҳлаган кўйларингга солинглар. Чидамаган одаммас.

— Сен ҳали мени иззат-икром кўрсатиб, совға-саломлар билан кузатиб қўйишади, деб ўйлаганмидинг? — деди командир.

— Агар бунақанги чангалдан шунақа чиқиб кетишни ўйлаганимда ғирт аҳмоқ бўлар эдим. Айтмоқчиманки, мен ютадиган бўлсам, қўйиб юборасанлар, тамом-вассалом.

— Шунақами? — дея иржайди командир, — бўпти, сен айтганча бўла қолсин.

Шундай деб у йигитлари томон юзланди-да:

— Сашка, ўзинг буни бир ёқли қилиб қўяқол, боягина қўлим роса қичияпти, деб нолиётгандинг. Ана сенга, қичиғингни қолдирадиган имконият.

Бўйи икки метрлар чамаси келадиган, елкалари кенг, боши тап-тақир, бурни қийшиқ, иржайганда оғзи сал кам қулоғигача очиладиган йигит ҳиринглади. Ҳамма қуролланган йигитлар ортларига чекиниб, каттагина айлана ясашди. Мен секин ўрнимдан турдим-да:

— Бир дақиқа, — дея қўлимни кўтардим, — мабодо мен енгадиган бўлсам, ҳаммаларинг бирдан ташланиб қолмайсанлар. Манавиндан кучлироқларинг чиқасанлар.

Гапимдан кейин ҳамма қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборди. Иккала енгини тирсагигача шимарган Саша эса аста-секин менга яқинлаша бошлади. Унинг юришидан буқадек кучга тўлганини билиб олиш қийин эмасди. Шундай эса-да, мен жойимда жилмайиб туравердим. У менга етишига бир қадам қолганида ўнг оёғини кўтариб тўғри бетимга зарба берди. Чап бериб қолганимдан кейин унинг оёғи ҳавони шув этиб кесиб ўтиб кетди. Айлана қурганлар “Ву!” деб юборишди. Саша эса бошини сарак-сарак қилди.

— Тезроқ ҳаракат қилиш керак эди. Зарба беришда сусткашлик қилма, — дедим мен.

— Яхшилаб ўрганиб ол! — деган командирнинг овози эшитилди. Ана шу дамда Саша яна ҳужумга ўтди. Бу сафар у ҳам оёғини, ҳам қўлини ишга солди. Аммо унинг ҳаракатлари зое кетди.

— Бунақада ўзингни чарчатиб қўясан, айтдим-ку, тезкорлик керак деб, — дедим мен.

Бу гапим Сашанинг жиғига тегди. У жон-жаҳди билан менга ташланди. Бу сафар унинг қўлидан ушлаб қолдим-да, орқасига айлантириб юбордим. У иккала оёғи ҳам осмонга кетиб, гурсиллаб орқасига ағанаб тушди. Буни кўрган даврадагилар ҳайқириб юборишди. Ораларида “Сашка, сенга нима бўлди?!” дея қичқирганлари ҳам бўлди.

— Айтганимни қилсанг, дарров мени енгасан, — дедим мен Сашкага қараб жилмаярканман. Бу гапим унинг нафсониятини бўғзига келтирди. Ўрнидан турди-да, арслондай устимга отилди. Мен эса қочиб қолдим-у, у йиқилаётганида қорнига тепишга улгурдим. Саша ерга қулаганидан  кейин қорнини ушлаб букчайганча инқиллай бошлади. Буни кўрган командир чидаб туролмади.

— Энди менга кучингни кўрсат! — дея даврага чиқиб келди.

— Кечирасиз, сал асабингизни бузиб қўяман, — дедим мен юмшоқ оҳангда.

У бошқача усулни қўллади. Иккала қўлини ерга тираганча чирпирак бўлиб айланиб, менинг оёғимга тепиб ағдармоқчи бўлди. Бу оддий каратэ усули эди. Сакраб қолгандим, зарба ўтиб кетди. Шундан кейин у қўл жангига ўтди. Машқи анча зўр экан. Унинг муштларини қайтариб, жағини мўлжалга олганимда, бир неча марта чап берди. Орқага бир оз чекиндим.

— Қаерда бунчалик тайёргарликдан ўтгансан? — деди у бир оз ҳансираб.

— Бу ердан кўринмайди, — дея жавоб қилдим унга.

— Шунча техниканг барибир увол бўларкан. Ишқилиб, бу ёққа чиқаётганингда яхшигина соққа олиб, ишончли одамингга бериб қўйганмидинг? — дея сўради у яна.

— Ўртоқ командир, дам олволишга бошқачароқ усул танлаганингизда яхши бўларди, — дедим мен.

— Сезгир экансан, — деб у тағин ҳамлага ўтди. Аммо бу сафарги ҳаракатлари бошидагига нисбатан сусайганди. Демакки, кўп чекади. Ўпкаси тамом бўлган. Унинг зарбаларига чап бериб қочиб юраверсам, ҳадемай ҳансираб қолиши шундоққина кўриниб турарди. Шу боисдан ҳам унинг меҳрини яна бир оз қозониб олиш учун ўйлаган режам бўйича иш тутавердим. Аммо унинг ўзи менга шундай қулай вазият туҳфа этиб қўйдики, ўзимни тутиб туролмай, биқинига тепиб юбордим. У ёнига қулаб тушди-да, ҳансираб нафас ола бошлади. Шу ондаёқ “шарақ-шуруқ” этган овоз эшитилди. Қарасам давра қурганларнинг ҳаммаси автоматларини мен томонга қаратиб турибди.

— Тўхта! — деган овоз келди уй томондан. Ўгирилиб не кўз билан кўрайки, эшикка суянганча кўзи ғазабдан чақнаган устозим Батинков турар эди!

Ичикдим. Ичимдан йиғига ўхшаш бир нима бўғзимга келиб тиқилди. Кўзим ёшга тўлиб, мен кўриб турган одам сиймоси хиралашди.

Хаёлимда устозимнинг ғазабкор нигоҳи автомат ўқталиб турганларга қаратилгандай эди. Аммо ундай бўлиб чиқмади.

— Бунга, — деди у мени қўли билан кўрсатиб, — бу ерда ҳеч кимнинг кучи етмайди. Албатта, яккама-якка олишсанглар. Шунинг учун ҳам маккорлик қилиб  ҳаммангни яксон қилмоқчи.

Унинг гапларидан титраб кетдим. “Наҳотки менинг азиз устозим менга қарши бўлса? Наҳотки у ҳам манавиларнинг ноғорасига ўйнаса… Устознинг қўлида ўлим топиш… Шарафли, албатта. Лекин қандайдир бошқачароқ шароитда ўлдирганида, айтайлик, у мени билмасдан ўлдириб қўйганида бунчалик қийналмаган бўлармидим…”

Қайғули ўйларга ғарқ бўлганча чўккалаб қолганимни сезмабман.

— Тур ўрнингдан! — бақирди Батинков. — Ёш болага ўхшаб нега йиғлаяпсан!

Унинг овози илгаригидай шиддатли эди. У бизни тайёрлаётган кезлари шунақа ўткир овозда бақирарди. У ўзининг шогирдларини бечорасифат ҳолатда кўришни асло ёқтирмасди.

Устоз тарбияси ёдимдан кўтарилмаган экан. Ғайриихтиёрий равишда ўрнимдан сакраб турдим.

— Айлана кичикроқ бўлсин, — деди Батинков мени қуршаб турганларга. — Мен қандай қилиб буни қулатишни кўрсатиб қўяман. Токи иккинчи марта бунақанги одамларга дуч келганларингда ҳозиргидай аҳмоқчилик қилиб юрманглар.

Давра торайди. Жанг майдонида Батинков билан мен, яъни устозу шогирд турибмиз. У мени ер билан битта қилиб ташлаши мумкин, аммо унга қўл кўтаришга менинг ҳаддим сиғмайди.

Батинков қўлларини икки томонга ёйди ва бир томонда иккита бармоғини, иккинчи томонда учта бармоғини кўтарди. Бу билан… ахир… ахир, бу шартли ишора… бу билан у: “Ортимдаги бештаси менга, қолганини эплайсанми?” демоқда эди. Менинг бирдан юзим ёришиб кетди. Ҳамма шубҳа-гумонларим бир зумда тумандай тарқалди. Худди у каби “қанот”ларимни ёйиб, иккита қўлимда иккитадан бармоғимни кўрсатдим.

Мендаги жавобни кўриши билан Батинков ишга киришиб кетди. Ортидан мен бошладим. Бизни ўраб турганлар бундай воқеани мутлақо кутишмаган, автоматларини ҳам елкаларига осиб олишганча бўладиган томошани интиқлик билан кутишмоқда эдилар, шу боисдан дастлабки зарба еганлари мутлақо ҳеч нарсани англаб етмасдан ерга қуладилар. Менинг улушимга тушган тўртинчи йигитгина қуролини қўлига олишга улгурди. Аммо ундан ошиғига абжирлигу тезлик, заковат етишмади. Батинков эса мендан-да илдамроқ ишини адо қилиб қўйди. “Овчи”ларнинг биронтаси ҳам ўрнидан тура оладиган аҳволда эмасди.

Батинков қучоғини очиб, менга яқинлашаркан, йиғлаб юборганча мени маҳкам бағрига босди. Мен ҳам ўзимни тутиб туролмадим. Кўзларимдан шашқатор ёш оқар, бироқ овозим чиқмас эди.

— Нималар қилиб юрибсан? — деди у йиғидан ўзгарган, хирилдоқ овозда.

— Билмайман, — дедим мен.

— Ким сени бу ёққа жўнатди?

— …

— Александр Петровичми?

Мен бошимни қимирлатдим. Сўнг:

— Машани олиб кетишим керак, — дедим.

— Нега очиқ ҳужумга ўтдинг, жосуслигингни унутдингми?

— Бошқа иложим йўқ эди.

— Бор эди. Тополмадинг.

— Истамадим.

— Нобуд бўлишинг мумкин эди-ку.

Яна жавоб қайтармадим. У қучоғидан мени бўшатди. Юзимни кафтларининг орасига олди.

— Омон қолганингдан бошим осмонда эди. Озгина бўлсаям виждоним хотиржам, ҳеч қурса биттаси одамларга ўхшаб яшаяпти, деб ўйлардим.

— Яшолмаяпман, устоз. Қўлимдан келмаяпти. Тинчгина яшашимга халақит беришяпти.

— Мен аблаҳман, биласанми? Сенларнинг ҳаётларингни барбод қилганлардан биттаси мен бўламан!

— Сиз ҳам буйруқни бажаргансиз.

— Ҳамма нарсага чап бериш, доғда қолдириш мумкин. Лекин мен буни қилолмадим, қўлимдан келмади. Ҳозир ўзим ҳам сенинг аҳволингдаман.

— Бундан буён биргамиз!

— Ишонаман… Майли, ҳали сен билан гаплашадиган гаплар кўп. Ҳозир ўша Машангни ол-да, жўна, — деди Батинков.

— Сиз бу ерда қолмоқчимисиз?

Саволни беришим билан Батинков бирдан ортига ўгирилди-да:

— Ёт! — дея бирдан ўзини ерга отди.

Худди шу маҳал автоматнинг тариллаган овози эшитилди. Мен икки думалаб, боягина Батинков тепиб ағдариб ташлаган ҳарбий кийимлининг ёнига бордим. У бутунлай ўзидан кетиб қолмаган, башарасини ушлаганча инқиллаб ётарди. Уй томондан автоматнинг яна тариллаган овози эшитилди. Визиллаб учиб келган ўқлардан иккитаси ўша оғриқдан азобланаётган йигитнинг боши-ю елкасига тегиб, у бир марта “имм!” деганча гавдасини озгина кўтариб, сўнг бўшашганча қайтиб жойига ётди. Ундан сачраган қон менинг юз-кўзимни қонга белади.

Кейинги ўқлар мени тешиб ўтмаслиги учун ерга қапишдим. Бир қўлимни эса жасаднинг қуролини олиш учун чўздим. Аммо уни ишлатишнинг зарурати бўлмади. Уй томонга секин қарасам, бир йигитнинг гавдаси деразадан пастга осилиб ётарди. Бирдан Батинковни кўзим билан қидирдим. У ўрнидан туриб, бошини эгганча ўтирарди. Ўша лаҳзада унинг хаёлидан нималар ўтаётгани, қандай азоблар чангалига кириб қолгани ёлғиз худога аён эди. Мен ҳам чуқур нафас олиб ўрнимдан турдим. Чўнтагимдан дастрўмол чиқариб, юзимдаги қонни артдим. Кейин устозимнинг ёнига бордим.

— Ичкарига кирсанг пақирда сув бор, юзингни ювиб ол, — деди у паст овозда.

— Маша қаерда? — дея сўрадим ундан.

— Ертўлада, эшигида қулф бор, ўзинг очиб оларсан, — дея жавоб қилди Батинков.

Бошимни пақирга тиқдим. Шу аҳволда бир оз тургач, калламни кўтардим-да, пақирдаги сувга термилиб қотиб қолдим. Бир челак қон кўз олдимда турарди. Хаёлимдан боягина бошидан ўқ еб нобуд бўлган йигитнинг аҳволи ўтди. Манзара нақадар даҳшатли эди. Одамнинг эти жунжикиб кетарди. Қанчадан-қанча қонига беланганларни кўриб дийдам қотган менингки этим жунжикдими, бошқа одамнинг юраги ёрилиб кетиши ҳеч гап эмас.

Нуриддин ИСМОИЛОВ

(Мухлислар талабига биноан асар қайта эълон қилинмоқда)

(Асарнинг кейинги қисмларини яқин соатларда ўқийсиз)

Аввалги қисмларни ўқиш учун қуйидаги ҳаволаларни босинг:

Ўлимга маҳкум қилинганлар (1-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (2-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (3-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (4-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (5-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (6-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (7-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (8-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (9-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (10-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (11-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (12-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (13-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (14-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (15-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (16-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (17-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (18-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (19-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (20-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (21-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (22-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (23-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (24-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (25-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (26-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (27-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (28-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (29-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (30-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (31-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (32-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (33-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (34-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (35-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (36-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (37-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (38-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (39-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (40-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (41-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (42-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (43-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (44-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (45-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (46-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (47-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (48-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (49-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (50-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (51-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (52-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (53-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (54-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (55-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (56-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (57-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (58-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (59-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (60-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (61-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (62-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (63-қисм)

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

1 ТА ФИКР

  1. Раҳмат Ҳордиқ уз ижоткорлари ҳикоянгизни қизиқиб уқияпман . Шундай ҳикоялардан кўпроқ ёзиб туринглар!

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here