Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 7 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ижодкорлар ва техника билан боғлиқ ишларда ишловчиларнинг ошиғи олчи бўлади. Сиз ҳеч кимга маълум бўлмаган истеъдодингизни атрофингиздагиларга намойиш этиш имконига эга бўласиз. Қандай ишга қўл урманг, унум ва сифат кафолатланади. Ҳаётга реал кўз билан боқсангиз, шахсий масалада тўсиқларга камроқ дуч келасиз. Баъзилар куннинг иккинчи ярмида яқин ўтмишдаги муҳаббатини учратиб, шунинг дастидан тинчини йўқотиши мумкин. Кечқурун олис сафарга отланиш жуда хайрли кечади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

7 январ куни сиздан кўпчилик таниш-билишлар, қариндошлар, ҳатто дўстлар ёрдам сўраши мумкин. Имкон доирасида уларнинг илтимосларини қондиринг. Ҳаётнинг ўта айёрлик ва ақл билан ёндашиладиган жабҳаларида дангасаликка йўл берманг. Бу аксар ҳолларда молиявий аҳволингизни яхшилаш билан боғлиқ. Пулингиз кўпайишини истасангиз, тафаккурни ишга солинг. У ҳамма нарсага қодир. Кечқурун соғлиғингизни бир карра кўздан ўтказиб олинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

7 январ куни асосий эътиборни саломатлигингизга қаратишингиз лозим. Агар гриппнинг ўткир турига учраб азобланмасликни истасангиз, кўчага иссиқ кийинган ҳолда чиқинг, касаллар билан суҳбатга киришманг. Суюкли инсонингиз сиз анчадан бери орзулаган совғани қўлингизга тутқазади. Кун давомида кўпроқ дам олиб, камроқ ишлашга ҳаракат қилинг. Кечқурун вақтли ухлашга ётинг. Шу баҳонада эртанги кун учун куч йиғиб оласиз. Оилада худбинликка эрк берманг. Бу ёқимсиз лаҳзалар пайдо бўлишига олиб келади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун сафар, келишувлар, янги шартномаларга имзо чекиш, севганингиз билан гап талашиш кабилар сизга фақат кўнгилсизлик ҳадя этади. Қалбингизга қулоқ тутинг, хотиржамликка эътибор қаратинг ва охири бахайр бўлмаслиги кутилаётган ишларга қўл урманг. Муаммоларни ҳал этиш натижасида эришган ютуқлардан ҳаволаниб кетиш ҳам яхшиликка олиб келмайди. Кун бўйи сизга қайсидир жиҳатдан кўмак берганларни миннатдорликсиз қолдирманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

7 январда куннинг биринчи ярми муваффақиятлардан иборат бўлади. Ишни қойиллатасиз. Сизни табриклашади, олқишлашади. Мартабангиз тобора юқорилай бошлаганини ҳис этасиз. Муҳаббатда оиласизлар ҳам ўзларига етгунча муваффақият қозонишлари кутилмоқда. Танлаганингиз билан ўзаро муносабатлар сизга янги куч ва имкониятларни тақдим этади. Рўзғордаги муаммоларни бартараф этишда кўп ўйламай, кўпроқ ишлашни ўзингизга шиор қилиб олинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Олдин бошланган ишларнинг барчасини якунланг. Бу сизга янги қаҳрамонликлар учун кенг йўл очиб беради. Лекин асосийси, барча ишларни, келадиган даромадларни бир четга суринг-у, дам олинг, дўстларингиз билан мулоқот қилинг, кўнгил ёзинг. Барибир дунёнинг жами даромадини ўзлаштира олмайсиз. Куннинг иккинчи ярмида оила аъзоларингиз билан орангиздаги муносабатлар ёмон тарафга ўзгариши эҳтимолдан холи эмас. Принципларингиздан воз кечинг. Ён беришга одатланинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

7 январда сизни жуда қалтис вазиятлар кутади. Бахтга қарши бу вазиятлардан чиқишингиз жуда мушкул кечади. Агар яқинларингиз, дўстларингиз ўз вақтида ёрдам қўлини чўзса, барча мушкулотларни четлаб ўта олган бўлардингиз. Кун давомида нафақат пул, балки ирода кучингизни ҳам тежашингизга тўғри келади. Акс ҳолда кимлардир сизни вассалга айлантириб олиши турган гап. Саломатлигингизни асранг. Сурункали хасталик билан оғриганлар бу масалада ўта сергак бўлишлари зарур.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Кайфиятингиз аъло даражада бўлади. Кунингиз бундай кайфиятда шубҳасиз хайрли ва омадли кечади. Оиласиз бўлсангиз, кимнидир севиб қолишингиз мумкин. Бу худди ўша орзуингиздаги инсон бўлиб чиқса ажаб эмас. Бугун сиз асосан майда-чуйда юмушлардан кўнгилдагидек даромад оласиз. Шундай экан, кўпроқ майда-чуйда ишларни бажариш билан банд бўлаверинг. Кечқурун энг яқин дўстингиз билан кафега кириб кўнгил ёзинг. Бу ўтган кунлардаги аламларни, мушкулот юкини ҳайдаб солади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

7 январ куни ўзингиз хоҳлаганчалик натижаларни қўлга кирита олмаслигингиз мумкин. Бунга истакларингиз ҳам етарлича бўлмайди. Сиз ҳатто шахсий муаммоларингизни ҳам четга сурасиз. Мавжуд хуш кайфиятни, қулай вазиятни йўққа чиқаришингиздан қўрқув шунга мажбур қилади. Оиласиз бўлсангиз, танлаганингиз, кўнгил берганингиз сиздан ваъда эмас, росмана ҳаракат кутмоқда. Демак, ишни бошлашингиз шарт. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Вақтингизни оилангиз даврасида ўтказинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Ҳаётингизга мазмун ва хилма-хиллик киритмасангиз, манфаатлар майдонини кенгайтирмасангиз, кўзланган ниятингизга ета олмайсиз. Шахсий ҳаётингизда танаффуслар кутилади. Олдинга юришда, муваффақиятларга эришишда яқин ўтмишдаги ҳаётингизни яхшилаб таҳлил қилишингиз зарур. Кейин эса ҳаракатлар режасини пухталашингиз лозим. Молиявий муаммоларни ҳам осонликча бартараф этишингиз амри маҳол. Шу сабабли енг шимариб, астойдил иш бошланг. Иншооллоҳ, сизни Яратганнинг ўзи қўллайди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

7 январда руҳий, жисмоний зўриқишлардан холи бўлинг. Бугун дам олиш, хотиржамликда мулоқот қилиш ва ўз маънавий оламингизни гулзорга айлантиришдаги барча ҳаракатлар омадли кечади. Ўзингиздан ёши улуғ одамлар билан масофа сақлашга алоҳида эътибор қаратинг. Кечқурун оила қурмаганларнинг баъзиларини бўлғуси тақдирдоши кутилмаган совға билан сийламоқчи. Бардам бўлинг!

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Асосий ишларни унутиб қўйманг. Чунки айнан улар сизга дунёни ҳадя эта олади. Бу нарса молиявий манфаатингиз билан боғлиқ. Шундоқ ҳам молиявий аҳволингиз у даражада юксак эмас. Бўйдоқлар, агар идеалингизни кутишда, излашда давом этсангиз, ёлғиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Кечқурун олис сафарга отланишингиз кутилади. Соғлиғингизни асранг! Асабларни эҳтиётланг! Ҳасаддан йироқ бўлинг!

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here