Италияда қалин қор туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди…

0

 

Қор, асосан, Италиянинг шимолий ҳудудларида автомобиль йўлларидаги ҳаракатни тўхтатиб қўйган. Минглаб турар жойлар электр узатиш тизимидан узилиб қолган. Мутахассисларнинг айтишича, қорнинг қалинлиги бу ҳудудларда деярли бир ярим метрни ташкил этган.

Масалан, Лигурия вилоятида ёмғир аралаш юзага келган кучли қор бўронлари темир йўллардаги ҳаракатга ҳам таъсир кўрсатмай қолмади. Лигурия марказида эса қор бўронларидан кейин кузатилган лой кўчкилари 50 тадан зиёд уйни вайрон қилган. Метеорологлар яқин орада бу вилоятда сув тошқинлари содир бўлиши ҳам эҳтимолга яқинлигини таъкидлаб ўтишди.

Тоғли ҳудудлардаги қор бўронлари 24 ёшли франциялик спортчининг умрига зомин бўлди. У қор кўчкиси остида қолиб кетганди. Врачлар спортчининг ҳаёти учун икки соатга яқин курашишди. Бахтга қарши, у оламдан ўтди.

Трентино-Альто-Адиже (Trentino-Alto-Adige) вилоятида ҳам автомобиль ҳаракати тўхтаб қолган. Маҳаллий ҳокимият вакиллари хавф шу қадар кучлилигидан Кортина д’Ампеццо (Cortina d’ampezzo) курортини ҳам вақтинча ёпиб қўйишга мажбур бўлишди. Об-ҳавонинг ёмонлиги туфайли Генова (Genova) аэропорти ўз фаолиятини тўхтатди. Вилоят марказидаги Сардиния (Sardegna) портини ҳам ёпиб қўйишга тўғри келди.

Венеция раҳбарларининг таъкидлашига қараганда, айни пайтда денгиздаги сув сатҳи 115 сантиметрни ташкил этди. Бу меъёрдан бир неча ўн баробар кўп демакдир. Сан Марко шаҳридаги марказий майдон, яна кўплаб туманлар аллақачон сув остида қолиб улгурди. Сўнгги икки кун ичида қор бўронлари, кучли ёмғирлар, сув тошқини ва лой кўчкилари натижасида ҳалок бўлганлар сони 20 кишидан ошиб кетди.

italy4. me

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: