Мексикада номаълум кимсалар беш кишининг бошини танасидан жудо қилиб, машина капоти устида қолдиришган…

1

 

Мексиканинг Веракрус штати полициячилари тунда йўл четида турган таксини кўргач, негадир сергак тортишди ва машинага яқин боришди. Не кўз билан кўришсинки, беш одамнинг боши капот устига териб чиқилган. Капот четида эса маҳаллий гиёҳванд моддалар улгуржи савдоси билан шуғулланувчи мафиянинг шартли белгиси чизиб кетилганди. Полициячилар машина салонидан ҳам қора полиэтилен пакетларга жойланган бир неча одам бошини, тана аъзоларини топишди.

Умуман олганда, Мексиканинг Веракрус штатида гиёҳванд моддалар улгуржи савдоси авжига чиққан. Бу жиноятларни на полициячилар, на ҳукумат раҳбарлари бартараф эта олишяпти. Штат бўйича ҳисоблаганда, йилига 2 мингдан ортиқ одам шафқатсизларча, ваҳшийларча ўлим топади.

segodnya. ua

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

  1. AS SALOM ALAYKUM! Sayt ma’muriyati iltimos ya’juj va ma’juj qavmi va Hazrati Zul qarnayn haqida ma’lumot bering bir xil ma’lumotlarda rusiya xitoy shimol koreya deyilgan shu rostmi? Yana bir gap munajjim bashoratini qo’ymanglar sahifanggizda bu gunoh

Comments are closed.