ҚОРА ЖОДУ УСТАСИНИНГ «ҚАРҒИШИ»ГА ҚОЛГАНЛАР…

0

 

Ростовда яшовчи эркакнинг айтишича, у оиласи билан жодугар ва фолбин қарғишига учрабди…

Аввало жодугар ҳамда фолбинларнинг қарғиши деган атамага эътибор қаратиш лозим. Улар худо қарғаган, иблис етагидаги одамсифат маҳлуқлардир. Демак, худо ундайларнинг қарғишини инобатга олмайди, қўллаб-қувватламайди. Лекин арқонни узун ташлайди. Шу йўл билан адолат қарор топишига барча гувоҳ бўлишини таъминлайди. На илож?!. Жодугарлар, фолбинлар азалдан иблисона йўллар билан бандалар тинчини бузишга, уларга нисбатан қабиҳликларни амалга оширишга маълум маънода эришиб келишган. Ростовлик эркак ҳам худди шу қабиҳлик жабрини тортибди. Айтишларича, кунларнинг бирида гилам остидан у бир нечта игна ва куйдирилган тангаларни топиб олган. Олдинига игна ва танга воқеасига эътибор бермаганди. Аммо оиласида кетма-кет кўнгилсиз ҳодисалар юз бера бошлагач, сергак тортди. Дастлаб онаси кўричак бўлди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, отаси ўзининг севимли ишидан бесабабдан-бесабаб маҳрум бўлди. Бахтсизлик бу билан ҳам якун топиб қўя қолмади. Кунларнинг бирида отаси ҳайдаб кетаётган машинага мотоцикл келиб урилди. Кейин эркакнинг ўзи туҳматга қолди. Эркакни маст ҳолатда фарзанди тенги қизни зўрлаганликда айблашди. Ваҳоланки, у умрида спиртли ичимликни бирор марта оғзига олмаган. Ҳали бу кўнгилсизлик унут бўлмай туриб рафиқаси автоҳалокатга учраб яримжон бўлиб қолди…

Надоматлар бўлсинки, ҳануз турли кўринишдаги кўнгилсизликлар бу оилани тарк этган эмас.

Парапсихолог Сергей ЛАНГ:

Жодугарлар, фолбинлар қадим-қадимдан одамларга, атроф-муҳитга қайсидир жиҳатдан ўз таъсирини ўтказиб келган. Уларни башоратчи, изотерик, экстрасенслар билан таққослаб бўлмайди. Жодугар асосан қора жоду билан шуғулланса, фолбин халқ таъбири билан айтганда, иссиқ-совуқ ва шу каби юмушларга берилган. Лекин Яратган жодугар-у фолбинларни ҳеч қачон сийламайди. Сабаби, улар иблис етагида қолиб кетишган. Шу йўл билан ўзларининг қора ниятларини амалга оширишади. Халқ вакилларининг бу соҳада билимсизлигидан усталик билан фойдаланишади. Айниқса, қора жоду усталари гипноз амалини жуда яхши ўзлаштирган. Гипноз ёрдамида жодугар аураси заиф ҳар қандай одамни ўз таъсирига тушира олади.

Қора жоду усталари асосан игна, темир бўлаклари, ип, арқон, совун, ҳатто қабристон тупроғидан ҳам фойдаланади. «Худо нега унда жодугарни жазолай қолмайди?», деган саволга биргина гап билан жавоб қайтариш мумкин. Яратган арқонни узун ташлайди. Бир кун шаштидан қайтиши, тавба қилиши, тўғри йўлга тушишини кутади. Бундай амаллар кўзга ташланмагачгина ёруғ дунёнинг ўзида жодугарни муносиб жазолайди. Ростовлик эркакни ҳам тушунса бўлади. У қора жодуга қаттиқ ишониши оқибатида миясига сингдириб олган ва бу тўрдан сира чиқиб кета олмайди. Эсда тутинг, Яратганнинг амрисиз тикон кирмайди. Шундай экан, Ростовда яшовчи бу оила айбни бошқа бурчакдан, ўзга амаллардан излашса мақсадга мувофиқ бўларди.

vladtime.ru

Александр Вест

Рус тилидан Олимжон ҲАЙИТ таржимаси

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here