Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 8 январь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Афсуски, бугун йўлингизда жиддий тўсиқлар кўпчиликни ташкил этиши мумкин. Уларни бирма-бир енгиб ўтиш учун сизга қўшимча куч, имконият, сабр ва асаб керак бўлади. Агар оилали бўлсангиз, қарама-қарши жинс вакил ва вакилаларининг жозибали, ўтли боқишларига билиб-билмай асир бўлманг. Бошингиз балодан чиқмай қолиши турган гап. Иммунитетингиз юқори даражада, шундай экан, сизга хавфли хасталиклар яқинлаша олмайди. Кечқурун оилангизда кутилмаган ҳодиса юз бериш эҳтимоли бор.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

8 январда бировларнинг ташвиши, муаммоларини зинҳор зиммангизга ола кўрманг. Кунингиз зиндонга айланиб кетиши ҳеч гап эмас. Шундоқ ҳам сизни олдинда бир олам муаммолар кутиб туради. Қўлингиздаги пулларга бўлар-бўлмас буюмлар харид қилгандан кўра рўзғор учун зарур ашёлар сотиб олсангиз, кейин пушаймон чекмайсиз. Бундан ташқари, коммунал тўловлар ҳам тиш қайраб турибди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Саломатлигингизни кун давомида назоратда ушлашни унутманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

8 январь куни шахсий ҳаётингизда туб бурилишлар содир бўлиш эҳтимоли бор. Уларнинг баъзилари ҳаётга бошқачароқ кўз билан боқишга мажбур этади. Яқин ойлардаги режаларни ҳам шу бурилишлар туфайли қайта кўриб чиқишингиз керак бўлади. Оилангиз билан боғлиқ ҳар қандай тадбир бугун хайрли ва муваффақиятли кечади. Кечқурунга бориб хонадонингизда гармония ҳукм сура бошлайди. Агар тезроқ мартабани ошириш ниятида бўлсангиз, раҳбарларга нисбатан муносабатни 180 даражага ўзгартиринг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Кунингиз сершовқин, асабий ва фаол кечиши кутилмоқда. Шунинг учун улкан ва жиддий режалар тузишдан тийилиб туришингизга тўғри келади. Саломатликни тиклашда халқона усуллар сизга ёрдам бера олмайди. Аксинча, аҳволингизни баттар ёмонлаштиради. Иммунитетингиз тушиб кетса, бу ҳам ортиқча ташвиш келтиради. Осони, врачга кўрининг, маслаҳатларига қулоқ тутган ҳолда муолажалар олинг. Куннинг иккинчи ярмида баъзиларга сердаромад иш таклиф этишлари, айримлар эса хизмат сафари билан бошқа шаҳарга жўнаб кетишлари мумкин.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

8 январда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда ҳақиқий янги эрани бошдан кечира бошлайсиз. Раҳбарлар сизга ўта масъулиятли ишни ишониб топширишлари кутилмоқда. Худди шу вазифа сабаб бўлиб, улар кўз ўнгида янада савлатдор, имкониятлари кенг, ҳурматли инсонга айланасиз иншооллоҳ. Молия ва ҳуқуқий масалалар билан боғлиқ ишларда муваффақиятга эришасиз. Ҳамкасбларни танқид остига олишдан тийилсангиз, обрўйингиз тўкилмасди, тинчгина ишлаган бўлардингиз. Кечқурун ёқимли хабар эшитишингиз кутилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Муҳим ҳужжатларга имзо қўйиш чоғида ниҳоятда эҳтиёткор ва сергак бўлинг. Интернетдаги ёзишмаларда ҳам шундай ҳолатларга эътибор қилинг. Акс ҳолда ўзингизни ўзингиз боши берк кўчага олиб кириб қўйишингиз мумкин. Кун давомида оила аъзоларингиз, яқинларингиз қуршовида бўласиз, уларнинг меҳридан баҳра оласиз. Ишларингизда фақат унум кўзга ташланади. Фақат камроқ асабийлашсангиз бас. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, саломатликка жиддий эътибор билан ёндашинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

8 январь куни жуда кўп янги ахборотлар эшитишингизга тўғри келади. Молиявий масалада ўзингиз умуман кутмаган одамлар тарафидан ёрдам кўрсатилади. Муҳаббатда оила қурмаганларга худонинг ўзи кўмакчи бўлиб, орзулаган лаҳзаларига эришишлари кутилади. Қолаверса, танлаган инсонингизнинг ўзингизга маълум бўлмаган қирраларидан огоҳ бўласиз, кайфиятингиз кўтарилади, тинчланасиз. Саломатлигингиз бугун сизга панд бермоқчи эмас. Шунда ҳам овқатланишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Эрталабдаёқ кутилмаган, ёқимли ҳодисаларга гувоҳ бўласиз ва шу баҳонада вужудингиз қўшимча куч, имкониятларга тўлиб-тошади. Жуфтингизни ўзингиздан узоқлаштириб қўймаслик учун баъзи бефойда принципларни четга суриб қўйинг. Молиявий муаммоларни обдон ўйлаб кўрмай, вазиятни таҳлил этмасдан ҳал этишга киришманг. Акс ҳолда топиш ўрнига йўқотишга юз тутишингиз мумкин. Кечқурун эртароқ ухлашга ётишингиз тавсия қилинади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

8 январда мабодо ўтмишни ковлаштира бошласангиз, боши берк кўчада қолишингиз мумкин. Шунинг учун ўтмишни унутинг-да, бугунги кун билан яшанг. Сиздаги топқирлик, уддабуронлик молиявий муаммоларни бартараф этишда асқотади. Ишга ижодий ёндошсангиз, янги қирраларингиз очила боради. Муваффақиятлар ўзидан кўпая боради. Даромадларингиз ортиш палласига киради. Саломатлик, саломатлик ва яна саломатликка эътибор қаратинг. Қолганлари худонинг марҳамати билан ҳал бўлаверади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун молиявий масалада сизга омад кулиб боқиши мумкин. Демак, яқинларингизга ажойиб совғалар ҳадя эта оласиз. Ўсал ётган қондошлардан хабар оласиз, қўшимча савобга эга бўласиз. Бошқа манзилга кўчиш, лавозимлар ошиши ва ислоҳот билан боғлиқ амаллар муваффақиятли кечади. Таваккалчилик билан боғлиқ ҳаракатларни асло содир эта кўрманг. Юқумли хасталик орттириб олмаслик учун фақат врач маслаҳатига амал қилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

8 январь куни профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда зафар қучасиз. Катмонингиз яна пулга тўлади, иншооллоҳ. Муаммоларни бартараф этиш йўлида олдингизда бир неча вариантлар турибди. Уларнинг энг фойдалисини, тўғрисини танланг. Кечқурун кўнгилочар тадбирда иштирок этишингиз кутилади. Овқатланиш режими ҳақида ҳар сонияда қайғуринг. Тоза ҳаво сайрини унутманг. Жуфтингизга, фарзандларингизга қайта-қайта меҳр улашишдан тийилманг. Оллоҳ йўлдошингиз бўлсин!

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Оила қурмаганларнинг омади келади. Куннинг биринчи ярмидаёқ романтик учрашувга ошиқа бошлайсиз. Севган инсонингизнинг муҳаббатидан баҳра оласиз. Ишхонада ҳамкасблар билан гап талашишдан нари бўлинг. Дам олишда ҳам фаолликни қўлдан берманг. Бир жойда тўхтаб қолишдан сақланинг. Кечқурун сизни кутилмаган совға қарши олади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here