«GM Uzbekistan» автомобилларининг нархи тушириладими?

0

2018 йилдан бошлаб, «GM Uzbekistan» АЖ енгил автомобилларига акциз солиғи ставкаси 5 фоизни ташкил этиши ҳақида маълум қилинганди. Ижтимоий тармоқларда ушбу хабар катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

«Kun.uz» сайтининг хабар беришича, «GM Uzbekistan​» АЖ енгил автомобилларига акциз солиғи ставкаси 27 фоиздан 5 фоизга туширилиши янги ишлаб чиқариладиган автомобиль нархига таъсир ўтказмайди. Соддароқ қилиб айтганда, «GM Uzbekistan​» АЖ енгил автомобилларига акциз солиғи ставкасининг пасайтирилиши билан жамият томонидан ишлаб чиқарилиши назарда тутилган автомобиль нархи ​пасаймайди, деб ёзмоқда xabardor.uz.

Енгил автомобиль акциз солиғи 5 фоиз этиб белгиланиши валюта либераллашуви жараёнида миллий машинасозлик корхонасини зиёнсиз сақлаб қолиш учун қаратилган чора-тадбирлардан бири ҳисобланади. Айни пайтда, ишлаб чиқарилиши назарда тутилган енгил автомобилларнинг янгиланган нархи оширилмасдан, уларнинг акциз солиғи пасайтирилган.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here