Одамни жиноят кўчасига олиб кирувчи тана аъзоси аниқланди…

0

 

Америка ҳамда Исроил олимлари олиб борган изланишлар натижасида шу нарса аниқландики, одам онадан жиноятчи бўлиб туғилмайди, ёки кимдир уни мажбурлаб шу кўчага олиб кирмайди. Ҳаммасига унинг мия қисми сабабчи бўлади. Аниқроқ айтганда, олимлар миядаги қарор чиқариш учун жавобгар тўқималар зиёнланиши, мияда турли кўринишдаги шишлар пайдо бўлиши инсон руҳиятини салбий тарафга йўналтириб, инсонни яхши-ёмонни фарқлай олмайдиган, эмоциясиз, совуққон, калта ўйлайдиган, аламзадаликка мойил бир аҳволга келтириб қўяди. Кўрибсизки, яқиндагина ҳамма ҳавас билан қараган одам кутилмаганда ўғирлик ёки қотилликка қўл урганини сезмай қолади. Яққол мисол сифатида олимлар Техасда кўплаб фуқароларнинг ёстиғини қуритган 25 ёшли қотил мия фаолиятини ўрганиш натижасида олинган далилни келтиришди. Қотилнинг миясида шиш пайдо бўлгани аниқланди.

Интерфакс

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here