Шароф Муқимов: «Меъёридан ўтсам тутинг маъзур, жоним,  Ман қизғонсам нодон бўлиб қизғонаман…»

0

Шароф Муқимов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида «Меъёридан ўтсам тутинг маъзур, жоним, Ман қизғонсам нодон бўлиб қизғонаман» сатрлари билан бошланувчи ажойиб шеърни эълон қилди. Муҳаббат, рашк мазмунидаги ушбу гўзал шеър Жиззахлик ёш шоира Ирода Умаровага тегишли.

Маълумот учун, Шароф Муқимов 2010 йилда хонанда Севинч Мўминова билан турмуш қурган эди. Оилавий келишмовчиликлар сабаб 2017 йилда улар қонуний ажрашганларини маълум қилишди. Уларнинг Лейла исмли қизи бор.

Меъёридан ўтсам тутинг маъзур, жоним,
Ман қизғонсам нодон бўлиб қизғонаман.
Гулдеккина кўнглингиздан узр, жоним,
Ман қизғонсам тикон бўлиб қизғонаман.
Ҳолим бордир сиз ўзгага бир боққулик,
Аразим-да дунёларга ўт ёққулик.
Аламларни тилга қамаб, лаб тишласам –
Тишларимнинг орасидан қон оққулик,
Ман қизғонсам ёмон бўлиб қизғонаман.
Ойдин тушга дўнганим бор уйқунгизда,
Бинафшалар терганим бор кулгунгизда.
Дил дарчасин сизга очиб қўйдим қандай,
Қандай пайдо бўлдим юрак мулкингизда?
Ман қизғонсам ҳайрон бўлиб қизғонаман.
Ҳижронлар-ей, жоним аро жон сақлайди,
Йўлимизни икки ёнга тароқлайди.
Сиз оғринманг, шу куйдирги рашкимни ҳам
Бир кун келиб соғинчингиз сўроқлайди…
Ман қизғонсам армон бўлиб қизғонаман.
Гулдеккина кўнглингиздан узр, жоним,
Ман қизғонсам тикон бўлиб қизғонаман…

 

Me’yoridan o‘tsam tuting ma’nzur, jonim,  Man qizg‘onsam nodon bo‘lib qizg‘onaman.  Guldekkina ko‘nglingizdan uzr, jonim,  Man qizg‘onsam tikon bo‘lib qizg‘onaman. Holim bordir siz o‘zgaga bir boqqulik,  Arazim-da dunyolarga o‘t yoqqulik. Alamlarni tilga qamab, lab tishlasam –  Tishlarimning orasidan qon oqqulik,  Man qizg‘onsam yomon bo‘lib qizg‘onaman. Oydin tushga do‘nganim bor uyqungizda,  Binafshalar terganim bor kulgungizda.  Dil darchasin sizga ochib qo‘ydim qanday,  Qanday paydo bo‘ldim yurak mulkingizda?  Man qizg‘onsam hayron bo‘lib qizg‘onaman. Hijronlar-ey, jonim aro jon saqlaydi, Yo‘limizni ikki yonga taroqlaydi.  Siz og‘rinmang, shu kuydirgi rashkimni ham  Bir kun kelib sog‘inchingiz so‘roqlaydi…  Man qizg‘onsam armon bo‘lib qizg‘onaman. Guldekkina ko‘nglingizdan uzr, jonim,  Man qizg‘onsam tikon bo‘lib qizg‘onaman…

A post shared by 📽🌟Sharof Muqimov🇺🇿 (@sharofmuqimov_official) on

 

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here