Тошкентда даҳшатли автофалокат: автомобиль устунга тўқнашиб кетди (Видео)

0

7 январь куни Тошкентдаги Боткин кўчасида «Lacetti» русумли автомобилнинг 21 ёшли ҳайдовчиси катта тезликда устунга тўқнашиб кетди.

«UzNews.uz» нашри Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга асосланиб берилган хабарга кўра, ЙТҲ тахминан соат 15:20 да Боткин кўчасида содир бўлган. 1996 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувни эплай олмай, катта тезликда устунга тўқнашиб кетган. Ҳайдовчи оғир даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: