Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 9 январь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Яқиндагина қўл силтаб кетган ишларингиз бугун бароридан келиши кутилмоқда. Демак, азалий режалар ҳам ҳавода қолиб кетмайдиган бўлди. Бу ҳодиса шу қадар тез содир бўладики, ўзингиз ҳам пайқамай қолишингиз мумкин. Шахсий ҳаётингизда бўронлар кутилади. Хотиржамлик билан қабул қилсангиз, бўронлар албатта сизга бўйсунади. Жуфтингизга нисбатан дипломатларча муносабатда бўлинг. Керак бўлса, ён беринг. Саломатлигингиз бугун панд бермайди. Фақат овқатланишда шошма-шошарликка йўл бермасангиз бас.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

9 январда энди иш бошлаган тадбиркорларни яқин дўстлар, янги ҳамкорларнинг ўзи қўллаб-қувватлайди. Шунинг учун сира иккиланмасдан иш бошлайверсангиз бўлади. Муҳаббатда камроқ асабийлашинг. Муаммо биргина асаб бузилиши билан ҳал бўлиб қолмайди. Кечқурун илгари ишлаган жойингиздан мўмай даромадни қўлга киритишингиз кутилади. Тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Шамоллаш ёки грипп аломатлари сезилса, ўзингизга ўзингиз табиблик қилмаслигингиз тавсия этилади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун харажатлар куни шекилли. Куннинг биринчи ярмидаёқ оила, рўзғор учун анча-мунча буюмлар харид қилишингиз кутилади. Қондошлар билан аҳилликка интилинг, жанжаллар келиб чиқишига сабаб бўлувчи ҳаракатларни содир этманг. Узоқ муддатга мўлжалланган шартномаларни имзолаш арафасида турган тадбиркорлар учун бугун омад кулиб боқади. Бу ишнинг интиҳоси катта даромадни ҳадя этади. Иммунитетни кўтаришингиз керак. Кўпроқ витаминга бой маҳсулотлар истеъмол қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

9 январда шахсий ҳаётингизда жиддий муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Шунинг натижасида кайфиятингиз ҳам нолга тушиб қолиш эҳтимоли бор. Муаммоларни зудлик билан бартараф этиш учун қариндошларга мурожаат этинг. Бошингиздан ўтаётган ҳар бир ҳодисага ақл билан ёндашинг. Ишхонангизда оғзига кучи етмайдиганлар ортингиздан ғийбат қила бошлаганини пайқаб қоласиз. Уларни сукут кўмагида мағлуб этинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Молиявий масалада омадингиз юриша қолмаслиги кутилади. Бундай вазиятларда эҳтиётсизлик қилиб қўйишдан сақланинг. Нима билан шуғулланманг, тажрибангизга суянинг. Ижод кишилари бугун кўзланган мақсадларнинг барчасига етишади. Фақат бировлар маслаҳатига қулоқ тутманг, чалғийсиз. Қалбингизга қулоқ тутинг. У сизни албатта тўғри йўлга бошлайди. Кечқурун севимли хоббингиз билан банд бўлинг. Бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келиш эҳтимоли бор.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

9 январь куни профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда туб бурилишлар содир бўлиши кутилади. Кун давомида сизга сердаромад иш таклиф этишлари мумкин. Ўйлаб ҳам ўтирманг, дарров розилик билдиринг. Ишхонадаги раҳбарларга нисбатан янада мулойим муносабатда бўлинг. Жуфтингиз билан муносабатлар совуқлашган бўлса, бу масалада тортишиб ўтиришни хаёлингизга ҳам келтирманг. Саломатлигингизни доимий равишда назорат қилинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Туйғулар, эмоцияни жиловдан қўйиб юборманг, акс ҳолда баъзи масалаларда муваффақиятсизликка учрашингиз мумкин. Ҳар қандай вазиятда ҳам хотиржамликни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Агар ақл билан иш тутсангиз, куннинг иккинчи ярмида албатта муваффақият қозонасиз. Башарти шахсий автомобилингиз бўлса, қаерга борманг, эҳтиёткорликка амал қилинг. Кечқурун олисдан ёқимли хабар эшитишингиз эҳтимоли бор.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

9 январда турли миш-миш, ғийбатлардан эҳтиёт бўлинг. Кимлардир сизни чув туширишга уриниб кўриши мумкин. Ўзингизга маҳкам бўлинг! Кунингиз анча оғир кечиши кутилади. Шу сабабли асабни ва саломатикни асранг. Бугун меҳнат таътилига чиқишни, олис сафарга отланишни режалаштиришингиз мумкин. Бу ишингиз албатта бароридан келади. Кечқурун дўстлардан бириникига меҳмон бўлиб боришингиз, меҳмондорчиликда ўзингизни лоҳас ҳис эта бошлашингиз кутилади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун барча муаммолар хамирдан қил суғургандек осон битиши кутилмоқда. Сизнинг ишдан ишга ўтишингиз ҳамкасбларнинг ҳавасини келтириши тайин. Аммо кўз тегишига қарши чоралар кўришни ҳам унутманг. Иш жойингизда ёшлар бўлса, уларга ўз тажрибангизни ўргатишдан эринманг. Шахсий ҳаётда эса сизни жуфтингиз танқид остига олиши мумкин. Хотиржам қабул қилинг. Жанжал чиқишига йўл қўйманг. Кечқурун сут маҳсулотлари истеъмоли билан чеклансангиз, фойдадан холи бўлмасди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

9 январь куни иш масаласидаги янги таклифлар ва молиявий операциялар ташкил этишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Мабодо сал бўшашсангиз, катта йўқотишлар юз бериши ҳеч гап эмас. Никоҳ, унаштириш маросимлари ва олис сафарга чиқиш бугун муваффақиятсизлик келтиради. Рўзғор кемтикларини тўлдиришда бардошли бўлинг. Кечқурун ҳеч кимдан қарз олманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Янги режадаги ишларга халал бермаслиги учун илгари чала қолган юмушларни якунлаб олишингиз тавсия қилинади. Тижоратчи бўлсангиз, янги шериклар топиш ҳаракатига тушишингиз мумкин. Бу ҳаракатларингиз албатта хайрли кечади. Муҳаббатда етакчи бўлишга интилманг. Аксинча, туйғуларни чархлаган ҳолда жуфтингизга мулозаматлар кўрсатинг. Ҳаётингиз бундан-да тотли кеча бошлайди. Кечқурун овқатланиш режимини бузманг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

9 январь куни хаёлингизда олиб юрган энг эзгу ишларни амалга оширинг. Ютуқ сиз тарафда бўлади. Агар ҳар ишда ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда ҳаракатлансангиз, бу ишнинг унуми икки ҳисса кўпроқ бўлиши турган гап. Касалхонага тушиб қолишни хоҳламасангиз, саломатликни жиддий назорат қилинг. Сурункали хасталиклар куннинг иккинчи ярмида қайталаниши мумкин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: