Видео: Ўз келинига севги изҳор қилганликда айбланган қайнота ва қайнона ТВга чиқди

0

Тошкент вилоятининг Чиноз туманидан бўлган келинчакнинг “Ўзбекистон” телерадиоканали “Учбурчак” ток-шоусида намойиш этилган қайнотаси хушомад қилгани тўғрисидаги воқеалар анчадан буён диққат марказидан тушмай келмоқда.

Воқеа Тошкентда истиқомат қилаётган Мухлиса исмли келинчакнинг кўрсатувга шахсан ташриф буюриб, 64 ёшли қайнотаси унга шилқимлик қилганини сўзлаб бериши билан бошланган эди.

Навбатдаги сонда «Учбурчак»чилар воқеанинг навбатдаги бурчагини излаб топишди: Хотини аразлаб кетган ўғил ҳамда келини томонидан айбланган қайнота телефон орқали кўрсатув «қаҳрамони»га айланишди. Келинининг гаплари асоссиз экани тўғрисида маълум қилган оила аъзолари бу билан чекланишмади, шекилли, кўрсатувнинг навбатдаги сонида шахсан чиқиш қилишга қарор қилишди.

Келинига севги изҳор қилганликда айбланган қайнота ҳамда у билан 41 йил бирга яшаган қайнона ТВга чиқиб, вазиятни ойдинлаштиришга ҳаракат қилди. Қуйидаги видеода бу тўғрида батафсил билиб олишингиз мумкин.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here