«Янги йил кириб келди» салати

0

Керакли масаллиқлар: 200 г товуқ филеси, 200 г шампиньон қўзиқорини, 100 г пишлоқ, 3 дона картошка, 6 дона бедана тухуми, 1-2 дона қизил сабзи, 1 дона пиёз, 3-4 ош қошиқ майонез, 2 ош қошиқ ўсимлик мойи ва таъбга кўра туз.

Тайёрланиши:

1. Энг аввало, алоҳида идишларда товуқ фелеси, бедана тухуми, картошка ва сабзини қайнатинг.

2. Масаллиқлар пишгунча товада қўзиқорин ва пиёзни майда тўғраб, қизаргунча қовуринг.

3. Идишга пергамент қоғозини тўшаб, унга аввал қирғичдан чиқарилган картошкани айлана шаклда жойланг ва озроқ туз сепиб, устидан майонез қуйинг.

4. Устидан қовурилган қўзиқорин ва пиёзни жойлаштириб, тағин майонезланг.

5. Кейин қирғичдан чиқарилган сабзини жойлаб, яна майонез қуйинг.

6. Унинг устидан майда тўғралган товуқ гўштини жойланг-да, майонез қуйиб, текисланг ва қирғичдан чиқарилган пишлоқни тўкинг.

7. Энг сўнгида қайнатилган бедана тухумларини тенг иккига бўлиб, айлана шаклида айлантириб, териб чиқинг.

8. Кейин ана шу тўнкарилган бедана тухумлари устига сабзидан кесиб қўйилган таёқчалар ёрдамида рим рақами билан ифодаланган сонларни ёзинг. Ўртадаги соат милларини эса 12 га тўғирлаб қўйсангиз, Янги йил салати тайёр бўлади!

 

Ҳордиқ газетасидан олинди

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here