Йигитали Мамажонов эгизакларидан сўнг яна фарзандли бўлиш арафасида

0

Кино оламига ўзининг мураккаб трюклари билан кириб келган Йигитали Мамажонов 2012 йилда хонанда Райҳон билан турмуш қуриб, машҳурликнинг навбатдаги қиррасини кашф этган эди.

Орадан бир йил ўтиб, машҳурлар оиласида эгизак фарзандлар дунёга келди. Аммо, оилавий низолар сабаб Йигитали ва Райҳон турмушларига барҳам беришга қарор қилишди.

2015 йилда Райҳон билан ажрашган Йигитали Мамажонов икки йиллик ёлғиз ҳаётидан сўнг 2017 йилнинг июнь ойида қозоғистонлик ўзбек қизи Нигина билан оила қурганини маълум қилди.

Йигитали Мамажоновнинг турмуш ўртоғи Нигина Мамажонова ижтимоий тармоқларга жойлаган суратларидан унинг ҳомиладор эканини билиш мумкин.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here