БИР ТУТАМ КУЛГИМ БОР, КУЛМАЙСИЗМИ?..

0

 

***

Эр хотини билан жанжаллашиб қолиб, кўч-кўронини йиғиштирди-да, кетиш олдидан деди:

— Мен албатта космонавтликка ўқийман. Сен билан яшагандан кўра метеоритлара урилиб ўлганим яхши.

Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас, қайтиб кириб деди:

— Омадинг бор экан! Ташқарида жала қуйяпти.

***

Хотин:

— Жоним, нега менга хиёнат қиляпсиз-а?

Эр:

— Ие, унда сенинг ҳаммадан яхши эканингни қандай аниқлайман?

***

Хотин ярим тунда эрини туртиб уйғотди ва сўради:

— Нега бақиряпсиз? Тинчликми?

— Озодахон сувга чўкиб кетди.

— Ким у Озода?

— Э, сен танимайсан. Мен у билан тушимда танишдим.

***

— Онаси, негадир устарам ўтмаслашиб қолибдими?

— Вой, боя шолчани туппа-тузук кесганди-ку!

***

Эр сафардан қайтгач, хотинидан сўради:

— Итимнинг аҳволи қалай?

— Итингиз ўлиб қолди.

— Э, сал маданийроқ қилиб айта оласанми ўзи? Масалан, ит оғилхонада ўтирибди дейиш мумкин-ку!.. Ҳа, майли, онамнинг аҳволи қалай?

— Онангиз оғилхонада ўтирибди.

***

Ёш эр-хотинлар аравачада чақалоғини етаклаб юриб унинг келажаги тўғрисида гаплашишяпти.

Хотин: — У буюк мусиқачи бўлади.

Эр: — Йўқ, у машҳур олим, академик бўлади!

Шу пайт аравачадаги чақалоқ тилга кирди:

— Қанақа академик? Академикнинг ойлигига яшаб бўларканми ҳозир?!.

***

— Оғайнилар, менга иккита янгилик бор. Бири яхши, бири ёмон.

— Яхшисидан бошла!

— Янги ташкил этилган газетамизга ҳомий топилди.

— Ура!.. Энди ёмонини айт-чи!

— Ҳозирча унинг пули йўқ экан.

***

— Яқинда биз томонда зўр воқеа бўлди. Келинни тўйдан сўнг тўппа-тўғри туғруқхонага олиб кетишди.

— Э, бу нима бўпти. Мана биз тарафда ҳайратланарли воқеа бўлган. Куёвни тўйдан сўнг бошқа тўйга олиб кетишган.

***

Милиционер ўртача тезликда келаётган машинани тўхтатиб ҳайдовчидан сўради:

— Хўш, нега қоидани буздингиз?

— Йўғ-э… Нима қилиб бузибман қоидани?

— Манави ручкани кўкартириб беринг, айтаман!

***

Ҳаддан зиёд семириб кетган хотин эрига деди:

— Кеча меҳмондорчиликда чиройли қизлардан сира кўз узмадингиз!

— Мен уларга санъат асари сифатида қарадим, хотин.

— Билиб қўйинг, сиз учун санъат асари фақат мен бўлишим лозим.

— Тўғри, лекин сени реставрация қилиш керак-да олдин!

***

Муаллима ўқувчидан сўради:

— Тошматбой, нега ўтган куни мактабга келмадинг?

— Ойим кўйлагимни ювиб қўйганди. Кийишга бошқа кўйлагим йўқ эди.

— Унда нега кеча келмадинг?

— Келаётгандим. Қарасам, сизнинг кўйлагингиз ҳам дорга илиб қўйилибди. Мактабга келмасангиз керак деб орқага қайта қолдим.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

 

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here