«Келинларимни қандай тарбияласам экан?»

0

— Ўғилларимни опа-сингил қизларга уйлантирдим. Бир кунда тўй қилиб, келин туширдим. Хаёлимда ҳаммаси рисоладагидек, ҳаётимиз тинч ва осойишта ўтаётганди. Дастлаб кичик келиним ҳомиладор бўлди. Унга эътибор бериш, қайнона сифатида парваришлаш керак, деб ўйлаб меҳрибончилик қила бошладим. Аммо ҳадеганда катта келинимда ўзгариш бўлай демасди. Бундан хавотирлансам ҳам, кичик келинимни уй-рўзғор ишларидан асраб, опасига кўпроқ иш буюрардим. Бир неча марта келинимнинг қовоқ уйиб юрганини кўриб, эҳтимол, бўйида бўлмаётганига асабийлашаётгандир-да, деган хаёлга келдим. Аммо буларнинг бариси опа-сингил жанжаллашаётганида ошкор бўлди. Мен биринчи марта яқин инсонларнинг бунчалик бир-бирини ҳақоратлаб уришишини кўришим эди. Наҳотки булар ўғилларимнинг танмаҳрамлари бўлса, деган фикрдан қўрқиб кетдим. Келинларимнинг юзларидан ҳаё пардаси сидирилган, оғзига келган сўзни қайтармай айтишарди. Уларнинг можаросидан сўнг анча вақтгача ўзимга келолмай юрдим. Наҳотки мен улар дунёга келтирган фарзандларни ўз неварам, деб қабул қилсам?! Қандай қилиб уларга меҳр қўя оламан? Бу ҳақда ўғилларимга айтиб кўрдим. Улар гапимни беэътибор эшитишди. Уларни қандай килиб тарбиялаб олсам экан? Маслаҳат беринг.

… 12-56 абоненти,

«Ҳордиқ плюс» газетасидан

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here