«Мен – Қонунман!»

0

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида коррупцияга қарши кураш ғояси акс этган янги видеоролик тақдим этилди.

Видеоролик қуйидаги диологни ўзида акс эттирган.

– Ўзингга жуда ишонасан, шекилли?

– Нега улар мени қувишяпти? Қаердан пайдо бўлишди?

– Тўхташ ўрнига нега қочяпсан?

– Қизил чироққа ўтиб кетгандим, шунга қувлашяпти, шекилли…

– Фақат шунгами? Уларнинг сени қувишга етарли асослари бор!

– Асос? Қанақа асос? Мен жиноятчи эмасман!

– Порачи?

– Пора? Порани у ўз хоҳиши билан берди. Ҳеч ким уни мажбур қилгани йўқ. Бунинг устига, уни пора дейишгаям арзимайди, майда пул.

– Демак, сен буни жиноят деб ҳисобламайсан, шундайми?

– Жиноят? Йўқ, бу жиноят эмас. Жиноят эмас! 

– Яхши, сенда танлаш имконияти бор! Ёдингда бўлсин, жавобгарликдан қочиб қутулолмайсан! 

– Сен кимсан ўзи, а? Кимсан ўзи?

– Қонунман!

Мураккаб эффектлар билан бойитилган роликни қуйида томоша қилишингиз мумкин.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here