Олма, ёнғоқ ва гўштдан ажойиб рулет

0

Керакли масаллиқлар: 750 г мол гўшти қиймаси, 150 г олхўри қоқи, 60 г ёнғоқ мағзи, 2 дона пиёз, 2 дона тухум, 2 бўлак саримсоқ, 1 дона олма, 1 ош қошиқ маккажўхори крахмали, розмарин, туз, қора мурч.

Тайёрланиши:

1. Пиёзни майда тўғраб, қиздирилган ўсимлик ёғида қовуринг. Оловдан олишдан аввал майдаланган саримсоқни қўшинг.

2. Олхўри қоқисини қайноқ сувда ивитинг. Сўнгра уни ҳам майда тўғранг.

3. Гўшт қиймасига пиёз, розмарин, туз, мурч, крахмал ва тухумни қўшинг. Фақат битта тухум сариғини олиб қўйишни унутманг.

4. Яшил олманинг ярмини майда тишли қирғичдан ўтказиб, қиймага қўшинг.

5. Пишириқ қоғозини газ патнисига ёйиб, ўсимлик ёғидан суртинг. Кейин қиймани солиб, 1, 5 см қалинликда ёйинг.

6. Устига олхўри қоқиси ва ёнғоқ мағзини солиб, рулет шаклида ўранг. Энди тоблама қолипига солиб, устини очинг. 200 даражада қиздирилган газ печига 20 дақиқага қўйинг.

7. Олмани майда тўғраб, озгина сув солинг-да, оловга қўйинг. Димлаб пиширинг. Кейин эзиб, бироз совигач, тухум сариғини қўшинг. Аралашмани рулет юзига суртиб, ҳароратни 180 даражага туширинг-да, 30 дақиқа газ печида қолдиринг.

Пишириқ қоғозини олиб ташласангиз ҳам бўлади. Рулетни бир кун олдин тайёраб, музлаткичда сақлаш мумкин.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: