Тасвирга кўчган бемаъни қилиқ

0

Ҳаммамиз биламизки, ёшлар тарбиясига, кишилар хулқига салбий таъсир кўрсатувчи порнографик мазмундаги маҳсулотларни юртимиз ҳудудига олиб кириш амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ тақиқланган. Шунга қарамасдан, ишлаш ёки бошқа мақсадда хорижга чиққан айрим фуқаролар томонидан порнографик мазмундаги видеолавҳалар ва фотосуратларни турли мосламалар орқали юртимизга олиб киришга уриниш ҳолатлари учрамоқда. Яқинда Қарши халқаро аэропортида ана шундай қонунбузарлик ҳолатларидан бири аниқланди, деб хабар бермоқда Қашқадарё вилояти
божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

“Москва-Қарши” йўналишидаги 624-сонли авиарейс билан ушбу аэропортда парвозини якунлаган Қарши шаҳар 1-миттитуманда истиқомат қилувчи эндигина 18 ёшни қаршилаган фуқаро Ольга Богдасарова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) юклари божхона назоратидан ўтказилди. Шунда унинг “Samsung” маркали қўл телефони хотирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган 134 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа борлиги аниқланди.

Ачинарлиси шундаки, мазкур телефон хотирасидан Ольга ўзининг беҳаё хатти-ҳаракатларини йиллар давомида тасвирга олиб сақлаб келаётган бир нечта видеолавҳа ҳам жой олган экан. Қизиқ, Ольганинг бу ишлари, юриш-туришидан ота-онасининг хабари йўқми? Назорат қилмаганми?

Якунда тегишли суд идорасининг қарорига кўра, юқоридаги ҳуқуқбузарлик ҳолатларини содир этган фуқаро Ольга Богдасаровага нисбатан жарима жазоси белгиланди. Ҳуқуқбузарлик ашёси ҳисобланган телефон аппарати давлат эгалигига ўтказилди ҳамда унинг хотирасидаги беҳаё лавҳалар белгиланган тартибда йўқ қилиниши таъминланди.

Дарҳақиқат, бугунги кунда барча ота-оналар ўз фарзандларини қимматбаҳо ва барча қулайликларга эга телефонлар билан таъминлаб келмоқда. Бу бир томондан яхши бўлиши мумкин, бироқ юқоридаги каби салбий таъсирлари борлигини ҳам унутмаслик лозим.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, жорий йилнинг ўтган даврида Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан 81 та ҳолатда 8 минг 701 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа, карта ва суратларнинг божхона чегаралари орқали мамлакатимизга олиб кирилишининг олди олинди.

Шуни ишонч билан айтиш мумкинки, миллий анъаналаримизга мутлақо ёт бўлган ғояларнинг жамиятимизга кириб келишига қарши қатъий кураш олиб борилади. Ёшлар маънавияти, уларнинг ёрқин келажагини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган экан, ёт ва ахлоқсиз ғояларни тарғиб қилишга қарши мунтазам чора-тадбирлар амалга оширилади, жазо эса муқаррар.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here