Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида болалар боғчалари учун тўлов миқдори пасайди

0

Мактабгача таълим муассасаларидаги болалар таъминоти учун тўланадиган тушумлар мақсадли тартибда, асосан, тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат билан таъминланишига сарфланади. Ҳозирда мактабгача таълим муассасаларида қисқа муддатли (4-5 соатли) гуруҳлар, 9 соатли гуруҳлар, 10,5 соатли, 12 соатли ва 24 соатли гуруҳлар фаолият кўрсатади.

2017 йилда Тошкент шаҳри, вилоят марказлари, вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар учун бир хил ота-оналар тўлов миқдорлари белгиланган бўлса, 2018 йилда Тошкент шаҳри учун алоҳида, вилоят марказлари учун алоҳида ҳамда вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар учун алоҳида тўлов миқдорлари белгиланди.

Шунингдек, туман марказлари ва бошқа жойларда жойлашган мактабгача таълим муассасаларида 2017 йилда бир хил тўловлар тўланган бўлса, 2018 йилдан туман марказлари учун алоҳида, бошқа жойлар учун алоҳида тўлов миқдорлари жорий этилди.

2017 йилда мактабгача таълим муассасаларининг 9 соатли ва 10,5 соатли гуруҳлари учун бир хил тўлов миқдорлари белгиланган бўлса, 2018 йил 1 январидан бошлаб, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида, 9 соатли гуруҳлар учун алоҳида арзонлаштирилган тўлов миқдорлари белгиланган.

Жумладан, 2018 йилда 9 соатли гуруҳлар учун тўлов миқдори 2017 йилга нисбатан қишлоқ жойларда 33 фоизга, туман марказларида 5 фоизга, вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда 9 фоизга, вилоят марказларида 1 фоизга камайган. Фақатгина Тошкент шаҳрида 9 соатли гуруҳлардаги тўлов миқдори ўтган йилга нисбатан 3 фоизга ошган.

2017 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган мактабгача таълим муассасаларида республика бўйича белгиланган тўлов миқдорига нисбатан икки баробар арзонлаштирилган ҳолда тўловлар амалга оширилган бўлса, 2018 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти билан биргаликда Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрида ҳам ота-она тўловлари икки баробар арзонлаштирилди.

«2018 йилда мактабгача таълим муассасаларининг қолган гуруҳларидаги ота-оналар тўлов миқдорлари, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ошганлигини инобатга олган ҳолда, 2017 йилга нисбатан тегишли фоизларда оширилди», — дейилади вазирлик ахборотида.

 

manba: daryo.uz

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here