Видео: Ҳамширалар бемор чақалоқни масхара қилишди

0

Ижтимоий тармоқларда Саудия Арабистонининг маҳаллий шифохоналаридан бирида юз берган кўнгилсиз ҳодиса акс этган видео қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди, деб хабар берди «5-tv.ru»га асосан «Даракчи» нашри.

Мазкур видеода шифохонадаги бир неча ҳамширалар жонлантириш бўлимига инфекция билан тушган чақалоқни масхара қилиб, қийнашган. Улар бу қилмишларини видеога ёзиб олишган. Видео интернетда пайдо бўлгандан кейин ундаги “қаҳрамонлар” қидирила бошланган.

Полиция бу ишни амалга оширган ҳамшираларни аниқлади. Улар бу касб бўйича ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилдилар.

Болакайнинг отаси кўрганларидан карахт ҳолга тушганини айтган: унинг фарзанди интенсив даволаниш палатасида 10 кун давомида қолган ва у тиббиёт ходимлари бундай разилликка боришларини хаёлига ҳам келтирмаган.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here