Хотин эрининг рухсатисиз уйини сота оладими?

0

— Дугонамнинг номида уйи бор. Эри эса бу уйда ҳеч қачон пропискада турмаган. У яқинда ўша уйни сотмоқчи эди. Аммо нотариал идорада бу уй никоҳ давомида орттирилган мулк экани, шу боис турар-жойни сотиш учун эрининг розилиги кераклигини айтишди. Лекин дугонамнинг эри бир неча йил аввал чет элга кетиб, ҳалигача қайтиб келгани йўқ. Эрининг иштирокисиз дугонам уйини сота оладими?

… 55-89 абоненти

— Ўзбекистон Реаспубликаси Оила кодексининг 23-модддасига асосан эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек, никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

Шунингдек, юқорида қайд этилган кодекснинг 25-моддасига биноан эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек, улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади. Қолаверса, никоҳ давомида эр-хотиннинг умумий мулки ёки улардан ҳар бирининг мол-мулки ёхуд эр ва хотиндан бирининг меҳнати ҳисобига мол-мулкнинг қиймати анча ошишига олиб келган маблағлар (капитал таъмирлаш, қайта қуриш, қайта жиҳозлаш ва бош-қалар) қўшилгани аниқланса, эр ёки хотиндан ҳар бирининг мол-мулки уларнинг биргаликдаги мулки деб топилиши мумкин.

Шу боис дугонангиз эрининг ўша турар-жойда пропискада турган ёки турмаганлигидан қатъий назар уйни тасарруф қилиш учун эрининг нотариал тасдиқланган розилигини олиши керак. Агар эр чет элда бўлса, унинг кўчмас мулкни тасарруф этишга розилиги Ўзбекистоннинг чет элдаги элчихонаси ёки ўша давлатдаги нотариал идора орқали тасдиқланган аризаси бўлиши лозим.

«Ҳордиқ плюс» газетасидан

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: