Энг келишган эркаклар ўнталиги. Аёллар қандай эркакларни ёқтиришини билиб олинг

1

Буни қарангки, ҳозир эркаклар келишган ва мафтункор кўриниш учун қаттиқ ҳаракат қилишаётган эмиш. Бу борада улар ҳатто аёллар қилмаган қурбонликларни ҳам қилишга тайёр. Эътиборингизга дунёнинг 10 бурчагида келишган дея эътироф этиладиган эркакларни келтирамиз. Қизиғи шундаки, Ер куррасининг қайсидир қисмида “мафтункор” ҳисобланадиган эркаклар баъзи мамлакатларда, аксинча, нуқсонли деб топилишган. Бу ҳақида Adme ёзмоқда

США

Америка Қўшма Штатларида келишган сифатига эришиш учун эркакларнинг териси, албатта, қуёшда тобланган бўлиши шарт. Кенг елка ва мушакларнинг  жиловланиб туриши муҳим. Америкалик аёллар учун эркакларда соқол бўлиши ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Бразилия

Бразилиянинг инжиқ аёллари учун кўзлар жуда муҳим. Улар ўзларига жуфт танлашда эркакларнинг сочи тўқ рангда эканига ҳамда кўзларининг рангига катта эътибор қаратишади.

 

Ҳиндистон

Қийинчиликсиз “Болливуд”да омадга эришишни истаган Ҳиндистон йигитлари, албатта, бир мунча талабларга жавоб беришлари шарт. Бунда спорт билан мунтазам шуғулланиб, мушакларга ишлов бериш ва ҳар кунги соч турмагини ўз ўрнида турмаклаш энг аҳамиятлиси. Ҳиндистонда терининг чиройли кўриниши учун кремлардан фойдаланиш “келишган” сертификатини олишда жуда қўл келади.

Швеция

Швеция эркаклари тананинг қуруқ шиши билан атрофдагиларни жалб қила олишмайди. Яъни укол ва аллақандай озуқалар билан “ёлғон мушакдор” йигитга айланишнинг ҳеч самараси йўқ. Улар мафтункор бўлиш учун ўз устиларида, ҳақиқатан, ишлашлари лозим. Бундан ташқари, Швецияда эркакларнинг нигоҳидаги енгил маюслик ҳам уларга ўзгача ҳусн берар эмиш.

 

                Туркия

Туркия эркаклари ўз ҳонимларини ғоят ҳурмат қилиши ва тушуниши билан ажралиб турадилар. Ва бу уларга эркаклик кучи ҳамда романтиклик ҳусусиятини берадиган сифатдир. Шунга кўра, кўпгина турк сериалларида бош роль қаҳрамонлари характерига юмшоқлик сифати киритилади. Юз қирраларида ҳам миллийлик бўлиши турклар наздида аҳамиятли.

 

Италия

Италия эркаклари жозибадор кўриниш учун ҳар нарсага тайёр. Ҳатто аёллар каби қош териш, тирноқлар маникюрини ҳам хижолат чекмай ўзларида синайверишади. Қолаверса, косметика воситалари ва турли уколларни ҳам бемалол қўллайверишади.

 

Жанубия Корея

Кореяда “келишган”, “жозибадор” сифатини айнан қандай эркакларга беришлари ҳайратланарли. Бу ерда эркаклар бақувват ва кенг елка, мушакларга эга бўлишлари шарт эмас. Ҳаттоки баъзи корейс йигитлар эндиликда қовоқ ва лабларини бўямай юришолмайди. Бундан ташқари, бу мамлакатда йигитлар, асосан, киймга катта урғу беришади. Айтиш мумкинки, корейс йигитлари кийинишда қизларни ҳам ортда қолдириб, асосан, бренд бўлган либосларни танлашади.

 

Буюк Британия

Тери ранги оқ ва нозик бўлиши — британиялик эркаклар учун муҳим хусусият. Айниқса, маҳаллий аёллар учун ортиқча вазнларсиз, ўзини озода тутган эркаклар қадрли. Қолаверса, тату чизмалари баданда бўлиши ҳам британиялик эркакларнинг сифатларидан биридир.

 

Греция

Грек эркаклар аёлларга ёқиш учун нимадир қилишлари шарт эмас экан. Сабаби, уларни шундоқ ҳам чиройли деб билишади. Қора сочга тушган енгил оқлик, ақлли қарашлар, қуёш тиғи остида меъёрида тобланган тери, буларнинг бари грек эркакларига “мафтункор”лик даражасини беради.

 

Австралия

Корея билан Австралия эркакларини бир-бирига таққослаб бўлмаслиги рост, лекин уларнинг бир жиҳати жуда ўхшаш. Ўзларига оро бериш. Австралиялик эркаклар ҳам бу борада кореяликлардан қолишмайди, ҳатто ўзиб ҳам кетишади. Унча-мунча аёл бу эркакларчалик қомат кўринишига пул ажратавермаслигини тан олиш керак. Австралиялик йигиртлар спорт зали ҳамда косметологга серқатнов. Ҳа, айтгандай, дунёнинг энг жозибали, келишган эркаклари айнан австралияликлар эканини ҳам кўпчилик эътироф этади.

Моҳигул ДИЁРХЎЖАЕВА

 

 

 

 

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here