* * *
Болакай дўстидан сўради:
— Менга қара, одамлар қандай оламдан ўтади?
— Биласанми… Адашмасам, уларни лайлак қайтариб олиб кетади.
* * *
Муаллима ўқувчилардан сўради:
— Электр токи қаердан келишини биласизларми?
Тошмат:
— Ҳа, биламан.
— Хўш, қаердан келади?
Тошмат:
— Ҳайвонот боғидан.
— Нега?
Тошмат:
— Ўтган куни отам соқол олаётганди, чироқ ўчиб қолди. Шунда отам: «Уф-ф, маймунлар тағин чироқни ўчириб қўйишди», деб бақирди.
* * *
— Азизим, нега бўса олаётганингизда қўлларимни қулоқларингизга босиб олаяпсиз?
— Чунки сиздан аввалги севгилимдан бўса олиб бўлиб қарасам, чўнтагимдаги пуллар ғойиб бўлибди.
* * *
Божхонада.
— Жомадонни очинг!
— Менинг жомадоним йўқ-ку!
— Бунинг аҳамияти йўқ. Қонун ҳамма учун баробар.
* * *
Старшина лойга қоришиб ётган каллани кўриб, навбатчи аскардан сўради:
— Бу нима?
— Калла.
— Каллалигини билдим. Нега унинг сочи олинмабди?..
* * *
Безорининг айтгани:
— Синган тишларни синган қўл билан йиғиш жуда қийин бўларкан…
* * *
Чукча дўкондан дераза ромини сотиб олгач, сотувчидан сўради:
— Бу ром жанубга олиб чиқадими?
* * *
Супермаркетда гўзал бир аёлга нотаниш эркак яқин келиб деди:
— Илтимос, сиз билан беш дақиқа бирга турсам!
— Нега?
— Хотинимни йўқотиб қўйдим.
— Нима бўпти?
— Агар бегона аёл билан мени кўрса, ернинг остидан бўлсаям чиқиб келади!
* * *
Судья гувоҳдан сўради:
— Агар ёлғон кўрсатма берсангиз, сизни нималар кутаётганини биласизми?
— Ҳа, бир хонали квартира ва беш минг доллар пул!
* * *
Ўш гўдак катта кўчада туриб йиғлаяпти. Ўткинчилар ундан сўрашди:
— Йўқолиб қолдингми?
— Ҳа.
— Уй манзилингни биласанми?
— Биламан. www. bolakay. ru
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади
Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!
Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!
Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: