Жигар хасталигини уй шароитида даволаш усуллари

3

Жигар хасталиклари ҳам юрак касалликлари каби қўрқувдан келиб чиқадиган касаллик турига киради. Бу касаллик қаттиқ йиқилишдан, ғам-қайғудан, зўриқишдан,  айрим ҳолларда камқонликдан, унинг кўпгина турларидан кейин содир бўладиган хасталик ҳисобланади. Ушбу дарддан фориғ бўлиш ва уй шароитида жигарни қандай даволаш мумкинлиги ҳақида профессор Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли САТТОРОВ билан кечган суҳбатимиз сизга катта ёрдам беради деган умиддамиз.

 

— Инсон организмида жигар, аслида, қандай вазифани бажаради?

— Жигар моддалар алмашинувида қатнашади. Шунингдек, моддалар алмашинувида ҳосил бўладиган ёки ташқаридан кирган заҳарли моддаларни зарарсизлантириб, ҳимоя функциясини бажаради. Жигарда қон оқсиллар (альбумин, гемоглобин, қон ивишига таъсир қиладиган моддалар) ҳосил бўлади. Жигар озиқ моддалар депоси ҳисобланади. Жигар ўт (сафро) ишлаб чиқариб, овқат ҳазм бўлишида ва озиқ-овқат моддаларининг ичакдан қонга сўрилишида муҳим роль ўйнайди: оқсиллар, ёғлар, углеводлар қатнашишида иштирок этади. Ҳазм системасидан қонга ўтган ҳамма моддалар жигарга келиб, айримлари мураккаб моддалар ҳосил бўлишида иштирок этса, айримлари шу ерда парчаланади.

— Шу ўринда жигар шиши ҳақида ҳам тўхталсангиз…

— Жигарда шиш пайдо бўлганида, бемор танаси худди жигар рангидек қорамтир сариқ тусга киради ва ҳарорати кўтарилади. Кўз ва кўз косасида сариқлик аломатлари зоҳир бўлади. Кўз ва унинг атрофида шишлар кузатилади. Оёқ, қўл, оғиз ва танглайда шишлар сезиларли бўлиб, пешоб йўллари шишиб беморнинг пешоб қилиши қийинлашади. Бундан пайтларда бемор зудлик билан шифокорга мурожат қилгани маъқул.

Олимларни таъкидлашича, жигар шиши жигар касалликлари ичида кўп учраб турадиган хасталиклар жумласига кириб, бу дард ўткир ичак касаллигидан кейин ҳам пайдо бўлиши мумкин. Ёки юрак-қон томирларининнг кенгайиши ва торайишидан, қаттиқ қўрқувдан, хафақондан сўнг келиб чиқиш эҳтимоли ҳам юқори. Чунки бунда қондаги ҳар қандай ўзгаришдан кейин жигарнинг ҳаракати ўзгариб, жигар тўқималарида ҳар хил касаллик таёқчалари қолиб кетади. Бундай ҳолда ширинликлар истеъмол қилса бўлаверади. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, ширинликнинг кўпи кони зарардир.

— Жигар касалликлари қандай аниқланади?

— Айрим табиб ва шифокорларимиз жигар касалликларини 9-10 турга бўлишади. Булардан бири шаробни кўп истеъмол қилишдан келиб чиқади. Шароб, аслида, жуда кўплаб касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

Жигар касалликларини аниқлаш учун араблар беморнинг оёқларига сассиқ ҳидли жаклун (чумолини) ни ўрмалатиб қўйишади. Агар чумоли тезда тушиб кетса, унда жигар касаллиги йўқ, агарда чумоли тирмашиб олса ёки чақишга ҳаракат қилса, демак, бу одамда жигар касаллиги бор.

Жигар касаллигига чалинган бемор томиридан қон олиниб, ёнғоқ ғўралари сувига томизилади. Агарда қон томчилари аралашиб кетса, бемор жигарида касаллик йўқ, мабодо аралашмай, йўл-йўл барг ранг, яшил доначалар кўринишида бўлса, демак, жигарда касаллик аломатлари бор.

Бундан ташқари, беморнинг оғзига қўл тиқиб кўрилганида оғзидаги шиллиқ қават ёпишқоқ бўлса, жигар хасталиклари борлигидан далолатдир. Бундай беморларнинг ранги оқиш бўлиб, кўп ухлайди, салга қўрқади, ўнг томонида оғир юк кўтариб юргандек сезади, тез-тез қайт қилиш сигнали безовта қилади, гоҳида оғзидан бадбўй қон ҳиди келади.

— Жигар касалланганда қандай белгиларга гувоҳ бўламиз ва бу белгилар фақат жигар фаолиятининг бузилиши билан боғлиқми?

— Жигар хасталанганда баданнинг умумий аҳволидан олинадиган белгилар: баданнинг ранги жигар аҳволидан хабар беради. Тери қизғиш оқ бўлса, жигарнинг саломатлигидан далолатдир. Агарда у сариқ бўлса, бу жигарнинг иссиқлигига, қўрғошин рангли бўлса, совуқлигига, гугурт рангли бўлса, совуқ қуруқлигига далилдир. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, таом устига таом ейиш ва овқатланиш тартибини бузиш жигар учун зарарлидир. Наҳорги ҳаммом, жинсий алоқа ва бадантарбиядан кейин бирданига совуқ сув ичиш кўпинча жигарнинг жуда совиб кетишига олиб келади.

— Уй шароитида жигарни тозалаш ва турли хавфлардан халос этиш мумкинми ёки айнан шифокор назорати остида турли дори-дармонлар билан даволаниш шартми?

— Албатта, уй шароитида даволаса бўлади. Жигарни тозалаш учун майдаланган саримсоқ ва 50 г ерқалампир томири олиниб, 0, 5 л спиртга аралаштириб, уй ҳароратида қоронғу жойда 10 кун сақланади. Вақти-вақти билан аралаштириб турилади. Докадан ўтказиб, овқатдан 20 дақиқа олдин 1 ош қошиқдан 2-З маҳал ичилади. Жигар тозаланганда, ўт йўлида ёпишиб ётган ўт-тошларини туширади.

Жигарни тозалашдан олдин танани қиздириб, юмшатиб олиш керак. Бунинг учун ҳар куни йўғон ичакка 10-15 дақиқа 30-35 ҳароратдаги сувли ванна қабул қилиш мумкин.

Жигарни биринчи марта тозалашда 200 мл зайтун ёғи керак. Бунга 200 мл янги чиқарилган лимон шарбати тайёрланади. Лимон шарбати нордон бўлганлиги учун ошқозон шираси таркибига кислота миқдори кўп бўлган одамларда ошқозондан 12 бармоқ ичакка ўтиш жойида қисилиш (спазма), қайт қилиш ҳолати бўлиши мумкин. Шу ҳолат бўлмаслиги учун лимон шарбатидан 100 мл олиб, унга тенг миқдорда апельсин шарбати ёки сув аралаштириб, истеъмол қилиш мумкин. Ёғ ва шарбат илиқ ҳолда бўлиши керак. Бошида З ош қошиқ ёғ ичилади, устидан З ош қошиқ шарбат ичилади. Ҳар 15 дақиқада шу ҳолат, яъни ёғ ва шарбатдан ичиб тамом қилинади.

Жигарни иккинчи маротаба тозалаганда 250 мл, учинчисида 300 мл ёғ ва шарбат истеъмол қилиш мумкин. Шарбат билан ёғ ичиб бўлгандан кейин буруннинг чап томон тешиги пахта билан беркитилади, тил учига аччиқ қалампир суркалади, ҳар дақиқада 4-5 марта чуқур-чуқур нафас олиб, орасида эркин нафас олиб турилади. Жигардан грелкани олмасдан шу вақт давомида устидан магнит бўлаги ҳам боғланади. Бу жараён ярим соат давом этиши керак. Бундан мақсад, жигар тўқималаридаги қон айланиши ҳаракатини яхшилаб, ёпишиб ётган майда ўт-тошларини ичакка қараб ҳайдашдир.

— Бу усуллардан қанча муддатда фойдаланиб турилса, жигардан шикоятимиз тамоман бартараф бўлади?

— Жигарни қайта тозалашни 3 ойда 1 маротаба, 1 йилда 4 маротаба ўтказиш мумкин. Жигар учун зарарли озиқ-овқат маҳсулотлар: қовурилган, дудланган гўшт, балиқ, қайнатма, гўштли ёки бошқа шўрвалар, айниқса, қўй, чўчқа ёғлари, совуқ хилдаги озиқ-овқат, олий навли ун маҳсулотлари, сирка, хантал (горчица) спиртли ичимликлар, ёғли колбасалар, консерваланган гўшт, балиқ ва шу кабилардир. Чунки ҳар бир консерваланган маҳсулотга маълум миқдорда маҳсулот айнимаслиги учун консервант қўшилади. Булар жигар учун заҳар ҳисобланади. Жигари хаста одамлар буларни истеъмол қилмаслиги керак. Ёғли сут ва қатиқни ҳам эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиши лозим.

— Жигарида турли муаммоси бор кишиларга мумкин бўлган маҳсулотлардан нималарни тавсия этасиз?

— Жигар касалликларининг ҳамма турларида долчин, мурч, қизил атиргул ва бадбўй ҳидни бартараф қилувчи хушбўй дорилар берилади ва буларнинг ҳар бирига асал ёки асал суви қўшиб, аралаштириб ичилади. Асал шираси ўтга ва жигарга яхши сингиши боис ижобий натижа беради ҳамда пешоб орқали зарарли унсурларни чиқариб юборади.

 

Ҳордиқ газетасидан олинди 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

3 ФИКРЛАР

  1. Балки шифокорнинг каерда ишлашини айтган маъкулмиди? Ётиб даволаниб жигарни тозалатиш керак чоги.

Comments are closed.