ЖУДАЯМ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

1. Одамнинг бурни 50 мингтагача бўлган ҳидларни ажрата олади.

2. Биз соатига 160 километр тезликда акса урамиз.

3. Миямиз ухламаган пайтда ўзидан ишлаб чиққан электр қувватига бир дона лампочкани ёқса бўларкан.

4. Қадимда жаллодларга бозорда озиқ-овқат маҳсулотларини текинга олиш учун расман рухсат берилган. Сабаби, маҳсулот сотаётганлар жаллоднинг қўлидан пул олишга ижирғанишган.

5. Ўрта асрда яшаган викинглар (қадимда денгиз қароқчилари сифатида ном қозонган) хотини оламдан ўтса, байрам қилган. Байрамдан кейин викинг ўзига янги хотин қидирган. Бу хотин оламдан ўтганига нисбатан камида 10 ёш кичик бўлиши лозим эди.

6. Лимон эътиборни кучайтиради. Айниқса, компьютерда ишлайдиганлар тез-тез лимон ҳидласа, камроқ хатога йўл қўяркан.

7. Ўрта ёшдаги одам юраги ҳар дақиқада 77 марта уради. Бир кеча-кундузда 100 минг марта, бир йилда 36 миллион марта, бутун ҳаёти давомида 2, 5 миллиард маротаба уради. Аммо юрак ритм билан уради. Демак, орада тўхталиш бор. Худди шу тўхталишни ҳисобласак, бир одамнинг юраги умри давомида 20 дақиқа тўхтаб тураркан.

8. «БУК» дарахти Европанинг кўплаб давлатларида бир хил номга эга. Европаликлар китобни шундай аташади. Демак, китоб сўзининг ушбу дарахт билан боғлиқлик жиҳати бор. Қадимда айнан «БУК» дарахти танасини чиройли қилиб худди қоғоз ҳажмида қирқиб олинган ва шу нарсага ёзишган. Бора-Бора дарахтнинг номи китоб номи сифатида қабул қилинган.

9. Аляскада жами 217 нафар одам яшайди холос. Қизиғи, шаҳар аҳолисининг барчаси биттагина 14 қаватли уйда истиқомат қилади. Шу уйга шаҳар мэри кабинети, касалхона, полиция маҳкамаси, алоқа бўлими, дўкон, черков ва мактаб ҳам жойлаштирилган.

10. Қайчини ўз даврининг таниқли олим ва рассоми Леонардо да Винчи яратган.

interesnyefakty. оrg

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here