ЖУДАЯМ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

1. Одам мияси очликдан қочиш учун ўзини ўзи еб битиради. Бу ҳолат тўйиб овқатланмаслик ва парҳез тутишда ҳам кузатилади.

2. Одам миясининг 60 фоизи ёғлардан ташкил топган.

3. Инсон 10 дақиқагача кислородсиз яшай олади. Шундан кейингина биринчи бўлиб мия тўқималари ўла бошлайди.

4. Бизнинг тилимиз организмдаги мазани аниқловчи ягона рецептор эмас. Бундай рецепторлар ошқозонда, ўпкада, тухумдон ва мияда ҳам мавжуд.

5. Кўпчилик астронавтларнинг бўйи фазода 5 сантиметргача ўсиш палласини бошдан кечиради.

6. Одам киндигида 1458 та ҳали фанга маълум бўлмаган янги бактериялар яшайди.

7. Биз бир қадам ташлашимиз учун организмдаги 200 та мушак ҳаракатга келиши керак.

8. Одам танаси соатига 180 миллионта қон тўқималарини ишлаб чиқаради.

9. Ҳиндистонда «Калир-Канда» деган ўсимлик ўсади. Халқ орасида у «Ошқозонингни алдаб тур», деган ном билан машҳур. Агар шу ўсимликнинг 2 дона баргини есангиз, бир ҳафтагача овқат емасдан юра оласиз. Чунки ўсимлик баргларида организмни тўйинтирувчи моддалар керагидан ортиқни ташкил этади. Ҳиндистоннинг ўзида шу ўсимлик баргларидан ичимликлар тайёрланади. Уларни асосан ортиқча вазндан азобланаётганлар бажонидил сотиб олишади.

10. Дунёдаги энг қиммат шўрва бу қалдирғоч инидан тайёрлангани ҳисобланади. Бу шўрва Хитой, Вьетнам, Малайзияда деликатес саналади. Шўрва кўринишидан худди киселни эслатиб юборади.

интересные-факты. com

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: