КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

Уй эгаси ижарада туриш учун келган эркакка тушунтираяпти.

— Бу хона жуда яхши. Ўруғ. Сизгача бир химик йигит турарди.

— Анави шифтдаги қизил доғ ниманики?

— Ниманикимас. Бу ўша химик йигитнинг ўзи.

* * *

— Бобо, Ленинградни немислар қамал қилишганда нон бўлмаган экан. Тўғрими?

— Ҳа, болам, ўша пайтларда нон йўқлигидан сариёғни колбасага суртиб еганмиз.

* * *

Чукча ўғил кўрди. ЗАГСда ундан сўрашди:

— Чақалоқнинг фамилияси қандай бўлади?

— Юкагир.

— Исми-шарифи?

— Митрофан Степанович.

— Миллати?

— Хитой.

— Ие, сиз чукча бўлсангиз, нега ўғлингиз хитойи бўлади?

— Газетада ёзишибди. Дунёда туғилаётган ҳар учинчи фарзанд хитойи бўларкан.

* * *

Ресторанда ўтирган севишганларнинг бири иккинчисига деди:

— Сиз шундай асалсизки… Еб қўйсам-да ҳозир сизни!..

Уларни кузатиб турган официант секин яқин келиб сўради:

— Кечирасизлар, бир-бирларингни егандан сўнг устидан бирор нима ичасизларми?

* * *

— Ҳой йигит, сиз жиннихонада қоровул бўлиб ишларкансиз. Устингиздан кулишмайдими?

— Бўлиб туради. Лекин Наполеониниям, Ленининиям сўкиб ташлай оладиган одамга кулиш таъсир қилармиди…

* * *

«Радиотоварлар» дўконида.

— Айтинг-чи, сизларда японча экранли телевизорлар бўлиб турадими?

— Ҳа.

— Қани, кўринмаяпти-ку!

— Ҳозир улар Японияда.

* * *

Сартарош эски танишининг сочини олаётиб сўради:

— Сочингиз тўкилиб кетяпти экан. Асраб қолиш учун бирор йўлини ўйлаб топмадингизми?

— Топдим, яқинда хотиним билан ажрашаман.

* * *

Беш яшар болакайнинг отаси иккинчи марта уйланди ва бир куни ундан сўради:

— Ўғлим, янги онанг ёқдими сенга?

— Э, дада, сизни алдашибди.

— Нега?

— У сираям янгига ўхшамайди.

* * *

Ота ўғлига деди:

— Эсингда бўлсин, ақлли одам ҳамиша ҳар бир нарсага шубҳа билан қарайди. Ақлсизлар эса ҳамма нарсага ишониб кетаверишади.

— Ишончингиз комилми?

— Албатта.

* * *

Эркак дарёдан олтин балиқ тутиб олди.

— Олтин балиқ, мен заводим, ҳашаматли уйим ва ажойиб машинам бўлишини хоҳлайман.

— Оғайни, айтганларингни кредитга оласанми, лизинггами?

— Вей, сен жаҳлимни чиқардинг. Демак, менинг талабимни бажармайсан. Шундайми?

— Юқоридагиларнинг бирини танласанг бас, бажараман.

— Бўпти, унда сен ҳам менга айт, сени ўсимлик ёғида қовурайми, ё сариёғдами?

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

 

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: