Кунни кулги билан бошланг!

0

Иккита хирург учрашиб қолиб, бири иккинчисига дебди:
— Нега сиз беморларни чала даволаб рухсат беряпсиз?
— Ие, эшитмадингизми? Ишим энди ярим ставка-ку!

***

Муаллим ўқувчиларни огоҳлантиряпти.
— Болалар, ҳеч қачон жониворларни ўпманг! Бу турли касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Эшмат шунга мисол келтир!
— Холам, қачон қараса тўтиқушини ўпиб эркаларди.
— Кейин нима бўлди?
— Тўтиқуш ақлдан озди.

***

Жарроҳ операция тугагандан сўнг беморга деди:
— Кечирасиз, ичингизда қайчи қолиб кетибди. Сизни бошқаттан операция қилмасак бўлмайди.
— Майли дўхтир. Фақат операциядан кейин қорнимга тугма қадаб қўйинг! Яна бирор нарса қолиб кетса, баданимни кесиб ўтирмайсиз.

***

— Менга қара, оғайни, марсликларни ўлдирганлик учун қамашадими?
— Ҳа, лекин жиннихонага!

***

— Ишга боргим ҳеч келмаяпти-да…
— “Форбс” журналида исм-шарифинг борми?
— Йўқ …
— Ҳозироқ тургин-да, ишингга жўна!

***

Қиммат ресторанга кирган хўранда ёнига официант келиб сўрабди:
— Нима буюртма берасиз?
Хўранда официант узатган менюни секин ёпиб:
— Сиз менга нима тавсия қиласиз? – деса, официант паст овозда пичирлаб:
— Фурсат борида бу ердан қочиб қолишни тавсия қиламан, – деган экан.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: