Масжиддаги Қорбобо, Қорқиз қани?

1

Танийдиганлар, Аҳмадали жомеъ масжиди имомига етказиб қўйсангиз…

Туман имом хатибига, вилоят бош вакилига ҳам. Қорбобo масжидга келибди-ю, нега масжидга арча ўрнатилмади? Бутун дунёни айланиб, совға тарқатиб келган Қорбобо, йўғ-э, қори бобонинг ҳурмати йўқми? Шундан шунга келиб, қуруқ қайтиб кетаверадими? Имом қани? Нега кутиб олмади? Нега сўзга чиқмади? Қаерга қараяпти? Агар ҳозир бу соқолли чолнинг ўрнига бошқа одам чиқиб, намозга чақирганда ҳам ҳеч ким индамасмиди? Жуда индарди, индаганда ҳам  оёғини ерга теккизмай ҳурмату эҳтиром билан меҳмонхонага олиб кетиларди. У ерда беш-ўн кун яхшилаб савалаб, адашиб кетдим, узр, сийлаб, кейин ё у ёққа, ё бу ёққа кузатиларди. Бу масжид имоми эса парвойи палак, қанақаси бу!? Имом деган ҳам шундай бепарво бўладими? Ё қизини, ё бошқа бирортасини Қорқиз қилиб қўшиб юбормайдими? Юрарди бошқа масжидларга ҳам кириб, айланиб, ёлғон яшиқлар билан кўнгил кўтариб. Жуда хафа бўлдим, маҳалла раҳбарияти, оқсоқоллари нега жим, нега йўқ? Ўйин-кулгини авжига чиқариб, ўт ёқиб сакрамайдими устидан? Мусулмонга ўхшаб келибди масжидга.

Менга бир фикр келди, энди масжидлар ходимлари ёнига Қорбобо деган штатни ҳам қўйиш керак. Маҳалла отинлари қори кампир (Қорқиз деса, ярашмаса керак) бўлиб, Янги йилга яқин тайёр туриши керак. Шуни етказинглар, илтимос!!!

Коммунистлар замонида ҳам ҳеч кимнинг хаёлига келмаган идеологик ғоя шу масжид қавмига келганига, имом орқаваротдан рози бўлиб, қўллаб-қувватлаганига каттакон «ташаккуримиз»ни ҳам етказиб қўйинг. Бошқа масжидларга ҳам ўрнак бўлгани учун бу масжидда қўл қовуштириб турган қавмга ҳам «раҳматларимиз»ни билдириб қўйинг!

Айтишган-ку, «Қайси бир яхши иш йўлга қўйилса, унинг савобига бажарган ҳам, йўлга қўйган ҳам теппа-тенг эга бўлади». Раҳмат сизга, масъулиятли имом ака (шу жойда имом домла деб ёзмоқчи эдим-у, сизга бироз тўғри келмас экан, узр)!!!

Салим АЙЮБИЙ,

azon.uz

Масжидда қорбобоБу нима майнавозчилик! Бу қандай сурбетлик! Аллоҳнинг байти мазҳарабозлик уйи бўлиб қолдими?..Қонунчиликда бошқаларнинг динини камситиш мумкин эмас. Аммо ўз динимизни таҳқирласа, камситса бўлаверадими?! Бунга жавоб берадиган мутасаддилар борми?.."Маҳалла-кўй қаёққа қараяпти? Ўзбекчилигимиз қайерда қолди? Мусулмончилигимиз қани?" – дейдиган маддоҳлар қайерга қарамоқда?!.

Опубликовано Muhammad Muso Ogohiy 9 января 2018 г.

 

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here