Наҳотки? Тошкент шаҳар ИИББ маст ҳолатда машина бошқараётган хонимлар суратини эълон қилди

0

Тошкент милицияси маст ҳайдовчиларни ушлашда давом этмоқда. Жумладан, 2018 йилнинг 7 ва 8 январь кунлари йўл-патрул хизмати ходимлари 5,5 та йўл ҳаракати қоидабузарликларига йўл қўйилганлик ҳолатларини аниқладилар.

Шулардан 40 нафари маст ҳолатда машина бошқарганлардир, деб хабар қилади ИИББ матбуот хизмати. Натижада қоидабузарлар суратлари муассаса сайтидаги шармандалар тахтасида эълон қилинди.

Улар орасига илк маротаба аёллар ҳам киритилди. Булар: 1990 йилда туғилган Ал-Исави Зарима Ҳасановна, 1978 йилда туғилган Шарипова Саёхат Шоимовна, 1984 йилда туғилган Касимбекова Мариям Джумабаевна ва 1983 йилда туғилган Туляганова Назокат Шавкатовна.

ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, 8 январь куни транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқарганлик бўйича — 22 та; светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаганлик бўйича — 24 та; ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш — 37 та; одам ташиш қоидаларини бузиш — 309 та; тезликни белгиланган меъёридан ошириш — 221 та; бўйсунмаслик — 7; хавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик бўйича — 1063 та ҳолатлар қайд этилган.

Жами 65 та транспорт воситалари жарима майдончасига қўйилган.

Ҳозирда ушбу йўналишда тадбирларнинг ўтказилиши давом эттирилмоқда.

Ўтган йилнинг декабрь ойидан бошлаб, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ўзининг расмий сайтида маст ҳолатда машина бошқараётганда қўлга тушган ҳайдовчилар фотосуратларини эълон қилишни бошлади. Ҳукумат шу тариқа йўл қоидаларини бузаётган ҳайдовчиларга қарши курашмоқчи.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here