Помидор ва пишлоққа бурканган гўшт

0

Керакли масаллиқлар: 1 кг гўшт, 100 г пишлоқ, 3-4 дона помидор, 2 ош қошиқ горчица, 2 ош қошиқ ўсимлик мойи, 3 бўлакча саримсоқ ва таъбга кўра туз.

Тайёрланиши:  гўштни ювиб, қуритинг.  Кейин  паррак-паррак қилиб кесинг, фақат охиригача кесманг.  Ана энди гўштга туз сепиб, яхшилаб ишқаланг ва ҳамма томонини ёғлаб, 2 соатга елим халтачага солиб, маринадлангунча кутинг.

Гўшт тайёр бўлгач, ҳар кесилган қаватига бир неча бўлак помидор ва пишлоқ парракларини жойланг-да, 180 даражада қизиб турган газ печида 1 соат пиширинг.

Гўшт сувланиб, ҳил-ҳил бўлиб пишади.

Агар истасангиз, унга кўкат ва меваларни ҳам қўшиб пиширишингиз мумкин

 

Ҳордиқ газетасидан олинди

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here