Таксида номаҳрам билан бирга кетишнинг ҳукми қандай?

0

Савол:

— Ассалому алайкум, зарурат юзасидан аёл киши таксига ёлғиз ёки кичик боласи билан миниши мумкинми? Икки номаҳрам бир жойда бўлиб қолмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


Жавоб:

— Аёл кишининг ёлғиз ё гўдаги билан номаҳрам билан таксида кетиши жоиз амал ҳисобланмайди. Кўчада одам кўп-ку, бегоналар ўртасида хилват юзага келмайди, деган иддаога келсак, ҳамма кўчада ҳам одам кўп бўлавермайди ва машинанинг бошқаруви номаҳрам одам қўлида. У хоҳлаган пайтида рулни хилват томон буриши мумкин.

Шунинг учун аёл киши таксига балоғатга етган маҳрами билан чиқиши ёки тиқилинч бўлмаган жамоат транспортларида манзилига етиб олиши тавсия этилади. Сиз айтган зарурат ҳолатига келсак, зарурат деб, агар шу ишни қилмаса, жон ёки бирор аъзога талофат етиши тушунилади. Биноан агар аёл қаттиқ хасталаниб, бегона таксига чиқмаса, ҳалок бўладиган бўлса ёки уйида эмизикли боласи бўлиб, зудлик билан олдига бормаса, у ҳалокатга юз тутса, шунга ўхшаш ҳолатларда аёлнинг ёлғиз таксига чиқишига рухсат берилади.

Валлоҳу аълам!

Мубашшир Аҳмад,

azon.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here