“Ўзбекконцерт”: Райҳон, Муниса, Шоҳжаҳон ва бошқалар қаттиқ огоҳлантирилди

0

Жорий йилнинг 9 январь куни Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган Матбуот анжумани “Ўзбекконцерт” давлат муассасида 2017 йилда бажарилган ишлар ва 2018 йилдаги устувор вазифалар” деб номланди. Тадбирда 2017 йил якунида сарҳисоб қилинди.

Анжуманда маълум қилинишича, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан жами 2605 нафар жисмоний шахсларга, 23 нафар ижодий жамоа-юридик шахсларга махсус руҳсатнома, лицензия расмийлаштирилган.

Юқоридагилардан 824 нафари хонанда, 29 нафари сўз устаси, 174 нафари бошловчи, 284 нафари созанда, 287 нафар раққос ва раққосалар, 14 нафари маъмур ва 993 нафари овоз оператори-диджейлар экани айтилмоқда.

Шунингдек, «Қалампир» нашри маълумотига кўра, мазкур тадбирда сўзга чиққан муассаса директори жорий йилдаги барча санъаткорларнинг ижодий фаолияти танқидий ўрганиб чиқилиб, зарурий чоралар кўрилганини қайд этган.

“Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорининг 1-иловаси 37-бандига асосланиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқов, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Шаҳноза Отабоева, Бунёдбек Саидов, Дилмурод Султонов, Шароф Муқимов, хонандалар Хадича Қурбонова, Шерали Бекмуродов, Азиза Ниёзметовалар лицензиялари тўхтатилди. Муассаса томонидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева, хонандалар Муниса Ризаева, Шоҳжаҳон Жўраев, Аргонов Шаҳриёр, Комил Фозилов, Сарвар Азимов қаттиқ огоҳлантирилди, дейди Одилжон Абдуқаҳҳоров, – дейилади хабарда.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: