Атлантик океаннинг суви музлаб, қалин қор билан қопланди… (ВИДЕО)

0

 

Атлантик океаннинг Фалмут шаҳри яқинидаги соҳили музлаб, қалин қор билан қопланди. Мутахассисларнинг хабарига кўра, бу ҳудудларда ҳаво ҳарорати -25 даражани ташкил этган. Видеороликларда океаннинг худди ўша музлаган тарафида одамларнинг бемалол юриши тасвирланган. Демак, океандаги муз етарли даражада қалин.

Маҳаллий метеорологлар ҳавонинг янада совиши мумкинлиги ҳақида гапиришмоқда. Кейинги ҳафтада яна қор бўронлари содир бўлиши хусусида хабар тарқатилган. Айримлар эса табиатнинг бундай ноодатий ва фавқулодда ҳолатларига президент Дональд Трампнинг нотўғри ташқи сиёсати сабаб бўлганини ҳам айтишдан тийилишмаяпти.

newsfrol

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: