АЁЛЛАР УЧУН ТЕСТ…

0

«ТУРМУШ ЎРТОҒИНГИЗ АСЛИДА ҚАНДАЙ?»

Кўпчилик аёллар ёстиқдоши билан бир умр бирга яшайди-ю, аммо ҳануз унинг қандай одамлигини, оилавий ҳаётидан миннатдорми-йўқми, аёлига қандай муносабатда эканини била олмай ҳалак бўлишади. Қуйидаги тест ана шу муаммони ҳал этишда кўмак беради.

1. У эрталаблари уйқудан зўрға уйғонади. Шунда ўзини қандай тутади?

А) Доимо кайфияти бузилган бўлади (3 балл)

Б) Қувноқ кайфиятда уйғонади (1 балл)

В) Кечқурун қандай кайфиятда уйқуга ётганига боғлиқ (2 балл)

2. Бир-бирингиз билан қаттиқроқ гаплашиб қўйдингиз. Шундан сўнг хаёлингиздан нималар кечади?

А) Бундай лаҳзаларда ўйлашга сира тоқатим бўлмайди (1 балл)

Б) Миям дам олади (2 балл)

В) Муаммо яна ҳал бўлмай қолди деб ўйлайман (3 балл)

3. Эрингиз мажозий маънода айтганда, қайси жониворни эслатади?

А) Оққушга ўхшайди (1 балл)

Б) Дайди мушукка (3 балл)

В) Қутурган буқага ўхшайди (2 балл)

4. Унинг фикрича сиз хатога йўл қўйдингиз. Қандай муносабат билдиради?

А) Сукутга толади (2 балл)

Б) Ичида нима бўлса, ҳаммасини гапириб олади (1 балл)

В) Ёнимизда бегоналар бўлса ҳам хатоимни тузатишга киришиб кетади (3 балл)

5. У бирданига сиз билан бирга қандайдир ишни амалга оширишни истаб қолди. Ваҳоланки, илгари бундай одати йўқ эди. Сиз биргаликда қандай ишни амалга оширишни хоҳлардингиз?

А) Парашютдан сакрашни (3 балл)

Б) Ҳаво шарида учишни (1 балл)

В) Томдан қўл ушлашиб сакрашни (2 балл)

6. Унга турмушга чиқишингизга нима сабаб бўлган?

А) Ҳомиладор бўлиб қолганим (1 балл)

Б) Кучли муҳаббат (3 балл)

В) Унга тўлиқ ишонганим (2 балл)

7. У сизни бегона эркак билан кўриб қолса, нима қилади?

А) Секин яқин келиб мулойимлик билан ўзини таништиради (1 балл)

Б) Жанжал кўтаради (3 балл)

В) Менинг тушунтириб беришимни кута бошлайди (2 балл)

НАТИЖАЛАР:

7-11 балл. Сизни у қандай бўлсангиз, шундайлигингизча қабул қилади. Қийин лаҳзаларда у сиздан ҳеч қандай сир яширмайди.

12-16 балл. Орангизда тез-тез келишмовчиликлар бўлиб туради. Аммо бундан қўрқиш керак эмас. Сизлар барибир бир-бирингизни ҳурмат қиласиз.

17-21 балл. Қачон оғир вазиятга тушиб қолсангиз, у ҳамиша ёнингизда бўлади. Аммо биласиз. У сизни тез-тез қайта тарбиялаш ҳаракатида бўлади.

«СИЗНИНГ ЎРНИНГИЗ ҚАЕРДА?»

Ҳозирги кунда аёлларимиз нафақат оилада, балки жамиятда ҳам ўз ўринларига эга бўлиб, эркаклар билан турли соҳаларда ёнма-ён меҳнат қилишяпти. Бироқ баъзи аёлларимиз ҳамон ўз ўрни қаерда эканини била олмай ҳалак. Тест ана шу нарсанинг ечимини топишда ёрдам беради.

1. Бегона эркакларга мен:

А) Катта қизиқиш билан муносабатда бўламан (3 балл)

Б) Ҳамма қатори муносабатдаман (5 балл)

В) Умуман эътибор бермайман (0 балл)

2. Иш юзасидан учрашув белгиланган. Аммо фарзандим касал бўлиб қолди. Мен:

А) Учрашувни орқага суриб боламга қарайман (1 балл)

Б) Маълум муддатга энага ёллайман (5 балл)

В) Боламнинг ўзини ёлғиз қолдираман (3 балл)

3. Катта пулни нимага сарфлайсиз?

А) Яхши, ўзимга ёққан буюмлар сотиб оламан (2 балл)

Б) Банкда сақлайман (4 балл)

В) Акциялар сотиб оламан (0 балл)

4. Қандайдир қарор қабул қилиш зарур бўлса, сиз:

А) Ўзим қарор қабул қиламан ва жавобгарлигини ҳам ўз бўйнимга оламан (2 балл)

Б) Яқинларим, дўстларим билан маслаҳатлашаман (5 балл)

В) Қарор чиқаришни яқинларимга ҳавола қиламан (0 балл)

5. Сизга қандай ишлар ёқади?

А) Чуқур фикрлашга мажбурламайдиган ишлар (1 балл)

Б) Даромади яхши, лекин оғир бўлмаган (2 балл)

В) Ижодий ёндошиладиган (4 балл)

6. Сизга бақиришса, сиз:

А) Шундай жавоб қайтараман (0 балл)

Б) Ўзингизни босишга уринаман (5 балл)

В) Тилимни тияман (3 балл)

7. Агар қўйиб беришса, сиз:

А) Ишламасдан уйда рўзғор ишлари билан банд бўлардим (2 балл)

Б) Жамоат ишларига шўнғирдим (0 балл)

В) Ташкилий ишларни топардим (5 балл)

8. Қизиқарли ва даромадли ишдан бирини танлаш керак бўлса:

А) Қизиқарли ишни танлардим (2 балл)

Б) Даромадли ишни танлардим (0 балл)

В) Қизиқарли ишни даромадлига айлантирардим (4 балл)

9. Бир ишни қандай бошлашни билмай қолсангиз:

А) Ёрдам олишга арзийдиган бадиий асар қидирардим (5 балл)

Б) Дўстларим, яқинларим билан маслаҳатлашардим (1 балл)

В) Қалбимга қулоқ тутардим (2 балл)

10. Сиз ҳисоблайсизки, ечилмайдиган муаммолар:

А) Бўлмайди (0 балл)

Б) Муаммолардан қўрқиш керак эмас (1 балл)

В) Фақат бир қарашда ечилмасга ўхшайди. Яхшилаб ўйлаб кўрилса, бунинг ҳам йўли топилади (5 балл)

НАТИЖАЛАР:

3-18 балл. Агар умрингизни оила, фарзанд тарбиясига бағишлашга қарор қилган бўлсангиз, сира хато қилмабсиз. Сизга фақат оилагина бахт, омад беради.

19-34 балл. Сиз ҳамон бир ишни танлай олмаяпсиз. Илтимос, тадбиркорлик қилиб кўринг. Чунки, феъл-атворингиз шу соҳага тўғри келади.

35-47 балл. Тадбиркорлик, ишни ташкил этиш, шериклар қидириш — умрингизнинг мазмуни ва сиз фақат шу нарса учун туғилгансиз.

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

 

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here