Диққат, Кариб денгизида кучли ер силкиниши содир бўлди!!!

0

 

Чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси Кариб денгизида магнитуда кучи 7, 6 баллга тенг зилзила содир бўлди. Бу табиат ҳодисаси Гондурасдаги Барра Патука шаҳридан 202 километр шимолда содир бўлгани маълум қилинди. Америка геология хизмати мутахассисларининг айтишича, зилзила маркази 10 километр чуқурликда жойлашган. Зилзиладан сўнг Пуэрто-Рико ва Виргин оролларида кучли тўфон хавфи, Куба, Гондурас, Мексика, Ямайка, Кайман оролларида бир метрга тенг тўлқинлар хавф солиши ҳақида хабар тарқатилган. Шу атрофда яшовчи аҳоли зудлик билан хавфсиз жойларга кўчирилиш тадбирлари кўрилган. Ер силкиниши туфайли моддий йўқотишлар ва қурбонлар ҳақида маълумот берилмади.

Reuters

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: