Кунни кулги билан бошланг!

0

Врач:

— Мана сизга семиришга қарши дори. Идишда уч юз дона дори бор. Лекин уларни ичишингиз шарт эмас.

— Ичмасам, семириб кетавераман-ку!

— Семирмайсиз. Ҳар куни уч маҳал дориларни полга тўкиб, қайтадан идишга соласиз. Қарабсизки, тез орада семириш балосидан қутуласиз.

 

Ботаника дарсида. Ўқитувчи ўқувчилардан олмани қачон териш кераклигини сўради.

Биринчи ўқувчи:

— Августда.

Иккинчи ўқувчи:

— Сентябрда.

Тошмат:

— Боғдаги ит занжирга боғланган вақтда.

 

Чукча катта бир шаҳарга борди. Қараса, юқорига жуда чиройли соат илиб қўйишибди. Маҳлиё бўлиб турганди, бир эркак келиб ундан сўради:

— Ёқдими?

— Ёқди.

— Унда ўн минг доллар бер, сенгаям худди шунақа соат олиб бераман.

Чукча ўн минг доллар берди. Эркак кетди ва қайтиб келмади. Алданганини сезиб қолган чукча уйга келиб, укасига бўлган воқеани айтиб берди.

Энди укаси ўша шаҳарга бориб, соатга маҳлиё бўлиб турди. Олдига яна ўша эркак келиб сўради:

— Ёқдими?

— Ёқди.

— Ўн минг доллар бер, мен ҳов анави ёқдан сенгаям худди шунақа соат олиб келиб бераман.

Чукча ўн минг долларни берди-да, деди:

— Чукча аҳмоқ эмас. Сен шу ерда турасан, мен ўзим ўша ёқдан соатни олиб келаман.

 

— Тошматвой, мана бу топишмоқни топ-чи! Ҳамма нарсани билиб, кўриб, эшитиб туради. У ким?

— Қўшнимиз Орзи хола.

 

Эркак қўшнисиникига кирса, тухумни ғалати тарзда қовуряпти. Олдида учта плита. Тухум солинган идишни гоҳ унисига, гоҳ бунисига қўяди.

— Қўшни, тухум қовуришнинг янги усулини топдингизми дейман? — сўради у.

— Э, қанақа усул? Монт±р ярамас менинг уйимга светофорнинг токини улаб кетибди.

 

— Фарзиниса, дугонажон, эринг билан шунча йилдан бери яшайсан-у, бирор мартаям жанжаллашмадиларинг. Буни қандай тушунса бўлади?

— Биласанми, биз ўша пайтларда никоҳдан ўтгач, отда уйга қайтганмиз. От бир марта қоқилиб кетди. Эрим: «Бир», деди. От иккинчи марта қоқилди. Эрим: «Икки», деб қўйди. От учинчи марта қоқилгандан кейин «Уч», деди-ю, милтиғини олиб отиб ташлади. Шунда отга раҳмим келиб: «Хўжайин, от жуда ақлли эди. Нега ўлдирдингиз?» деганимни биламан, у қовоғини уйиб, «Бир», деб қўйди.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: