Маоши камлигидан нолиган ўқитувчи аёл қамоққа олинди (видео)

0

АҚШнинг Луизана штатидаги мактаблардан бирида ўтказилган йиғилишда маоши камлигидан нолиган ўқитувчи аёл қамоққа олинди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Нашрнинг хабар беришича, инглиз тили ўқитувчиси бўлган Дейша Харгрейв мактабда ўтказилган мажлисда маоши камлигини айтганида, полициячилар ундан хонадан чиқиб кетишни талаб этишди.

Ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган видеодан аёлнинг ташқарига чиқиб кетишни истамай, ҳукумат вакилига қаршилик қилганлигини кўриш мумкин. Полициячи буйруғига бўйсунмаган аёлни полга ётқизиб, қўлига кишан солган.

Кейинчалик аёлга полиция ходимига бўйсунмаганлик айби қўйилганлиги маълум бўлди.

 

manba: darakchi.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here