Ошқовоқли дўлма

0

Масаллиқлар: 1 дона ўртача катталикдаги ошқовоқ, 500 г гўшт, 1 стакан гуруч, 100 г сариёғ, 3-4 бош пиёз, таъбга кўра туз ва мурч.

Тайёрланиши: узунчоқроқ ошқовоқни пўстидан тозалаб, банди томонидан 2-3 см қалинликда қопқоқ очасиз. Уруғини ва тивитларини қирғич ёрдамида олиб ташлайсиз. Ичини қийма билан тўлдирасиз.

Қийма тайёрланиши: гўштни қиймалагичдан ўтказиб, унга майда тўғралган пиёз, ювилган гуруч, туз ва мурч солиб аралаштирасиз. Гуруч яхши пишиши учун қиймага озгина сув қуясиз. Агар гўшт ёғсизроқ бўлса, қиймага озгина сариёғ қўшишингиз ҳам мумкин. Ушбу қиймани ошқовоқ ичига тўлдиргач, қопқоғини ёпасиз. Ошқовоқ дўлмани тарелкага солиб, қиздирилган газ печи патнисига қўясиз ва ўртача олов бериб, 1,5-2 соат давомида пиширасиз. Буғ ҳосил бўлиши учун вақти-вақти билан духовка патнисига сув қуйиб туринг. Пишганлиги ошқовоқнинг юмшаганлиги билан аниқланади. Тайёр таом катта лаганга солиниб, кўкат, бодринг ва помидорлар билан безатилади ва дастурхонга тортилади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here